UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04​Карикатура: Азар ҳамон "Реал" учун ўйнаш фикридан қайтмаяпти  0 14:50Эмилиано Саланинг сўнгги овозли хати. У барчасини билган ВИДЕО  5 14:48Қидирув жамоаси Сала ўтирган самолёт қолдиқларини топди  4 14:29Назорат ўйини. "Сурхон" Суперлига клубини мағлуб этди, Шерзод Каримовдан илк гол  10 14:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  12 14:12Роналду Аллегри билан баҳсда мағлуб бўлди  16 13:15Арвеладзедан кутилмаган юриш ёхуд "Пахтакор"нинг трансфер кампанияси ҳақида  93 13:05АГМК Дубайга етиб борди ФОТО  19 12:57Станкович "Қўқон-1912"га келди  7 12:35Осиё Кубоги-2019. Равшан Эрматов эртага видео ассистент рефери бўлади  18 12:22"Навбаҳор" икки легионерга жавоб берди   17 12:14Кевин-Принс Боатенг: «Эл-класико»да гол уришга умид қиламан»  19 12:06"Наполи" президенти Карло Анчелотти билан шартнома муддатини узайтиришни хоҳламоқда  1 11:49АГМК бугун Дубайда йиғинни бошлайди  9 11:44"Барселона" Де Йонгни энг қиммат голландиялик футболчига айлантириши мумкин  14

Жалил Кимсанов: «Футболимиздаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман» Янгиликлар

Жалил Кимсанов: «Футболимиздаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман»

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси кўрсатган натижаларда ўзининг муносиб улушини қўшган моҳир ҳимоячи Жалил Кимсанов билан ўтган мавсум якунлари ва футболимиздаги ислоҳотлар мавзусида суҳбатлашдик.

– Жалил сиз учун ўтган мавсум қандай ўтди?

– Ўтган мавсум ҳақида эсласак жамоамиз учун яхши ўтди деб ўйлайман. Гарчи якунда ўзимиз истаган ўринга эга чиқмаган бўлсак-да, мухлисларимизни хурсанд қилган кунларимиз кўп бўлди. Ўзимга келсак мавсум бошидан мураббийларимиз асосий таркибда менга ишонч билдиришди. Қўлимдан келганча она шаҳрим шарафини ҳимоя қилдим. 2-даврани ярмидан кейин мен турли жароҳатлар сабаб, анча ўйинларни ўтказиб юбордим.

Яратганга шукр барчаси ортда қолди. Ҳозир соғ-саломатман, жамоамиз билан бирга машғулотларда астойдил тер тўкяпман. Мақсадим янги мавсумда иложини борича жамоамга фойдам тегса, мухлисларни ўзимни ўйинларим билан хурсанд қилсам дейман.


– Футболимиздаги ўзгаришлар ҳақида ҳам фикрингизни билдирсангиз...


– Барча соҳаларда ҳам изланиш, янгиликка интилиш бўлса ривожланиш бўлади. ЎФФ раҳбариятини футболимизга киритаётган янги ислоҳотларини қўллаб-қувватлайман. Бу ўзгаришлар ўзбек футболининг ривожланиши, терма жамоаларимизнинг ҳалқаро майдонлардаги натижаларини яхшиланишига хизмат қилади, деган умиддаман. Бизнинг мухлисларимиз ҳам жаҳон чемпионатларида ўзимизнинг жамоамизга мухлислик қиладиган даврлар яқинлашмоқда деб ўйлайман.

Бизнинг жамоамиз ҳам келаётган мавсумда ўзининг тарихида янги саҳифа яратади . Бунга ишончим комил. Чунки Нўъмон Ҳасанов бошчилигида барча мураббий ва футболчиларимиз бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишмоқда. Ўтган йилги таркибимизнинг асоси бу йил ҳам сақланиб қолганлиги эса жамоамиздаги ички муҳитнинг аъло эканлигидан далолат беради.

Шу ўринда мухлисларимизга доим бизни қўллаб келаётганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Келаётган мавсумда ҳам улар биз билан доим бирга бўлишларига ишонаман – дейди Ж Кимсанов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1870
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  636
Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик? Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик?
Кўпчилик ўқувчиларнинг ичига сиғмай кетаётган гаплар учун эркин фикр...  588
Купер услуби ўзбек футболига бегона Купер услуби ўзбек футболига бегона
Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда эрта якунланган Осиё Кубоги ва...  390
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг