UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  4 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  16 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  32 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1

Жафар Ирисметов: «Аякс»дан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан» Янгиликлар

Жафар Ирисметов: «Аякс»дан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан»

«Сўғдиёна», «Қўқон-1912», «Металлург», «Пахтакор» ҳамда «Қизилқум» жамоалари техник директорлари ­Амстердамга сафар уюштириб, «Аякс» клуби академиясининг иш фаолияти, селекция жараёни билан яқиндан танишишди.

Биз сафар таассуротлари юзасидан «Пахтакор» спорт директори Жаъфар Ирисметов билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Жаъфар ака, ушбу сафар ким томонидан ташкил қилинди? Ўзбекистондан кимлар борди?

- Голландия сафари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ташаббуси ва ҳамкорлигида амалга оширилди.

Унда «Сўғдиёна» клуби президенти Ўктам Маҳмуджонов, «Қўқон-1912» жамоаси вице-президенти Бахтиёр Толипов, «Қизилқум»дан Фарҳод Нуруллаев ҳамда «Металлург»дан Шавкат Саидовлар ҳам Голландияда бўлиб қайтишди.

- Сафардан кўзланган асосий мақсад нима эди?

- «Аякс» академияси фаолияти билан яқиндан танишиш, ушбу клубда болалар футболига қаратилаётган эътибор, машғулотларнинг ўтказилиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлишдан иборат эди. Ўйлайманки, ҳар биримиз бу сафардан ўзимиз учун катта фойда олдик ва ўрганганларимизни амалиётга татбиқ этамиз.

- «Аякс» клуби ўзининг болалар футболига эътибор қаратиши билан машҳур. Ўзингиз ҳам бунга гувоҳ бўлдингиз. Биздаги болалар футболига муносабат, ўтказиладиган машғулотлар билан таққослаганда, фарқ сезиларли даражада каттами?

- Ҳа, аксарият йўналишларда биздан яхшигина ўзиб кетишган. Биринчи галда академияда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитларни айтиш керак. «Аякс» академияси жуда катта ҳудудни эгаллаган экан. Майдонларнинг сифати алоҳида мавзу. Бундай шароитларда шуғулланган болалардан ёмон футболчи чиқмаслиги турган гап.

Агар биз ҳам академия ва футбол мактабларидаги шароитларни нормал ҳолатга келтира олсак, биздан ҳам истеъдодли футболчилар етишиб чиқади. Афсуски, ҳозир академиялар фаолияти, футбол мактабларимиз билан мақтана олмаймиз.

- Бизда мураббийлар маош кам деб нолишади ва бунинг натижасида қўшимча гуруҳларни ташкил қилишади. Бунинг натижасида сифат тушиб кетади. Сўрамоқчи бўлганим, «Аякс» академиясининг битта гуруҳида шуғулланадиган болалар сони қанча экан?

- Ҳар бир гуруҳда камида 18, кўпи билан 20 нафар бола бўлиб, ёш футболчиларнинг умумий сонини 200дан оширишмас экан. Ҳар бир тарбияланувчининг истеъдодини максимал даражада юзага чиқаришга жиддий эътибор қаратилади. Тест синовлари ҳам қатъий талаблар асосида ўтказиларкан.

«Аякс» академиясида ишлаётган мураббийлар катта маош олишади. Сиз айтгандек, иккинчи ёки учинчи гуруҳларни ташкил қилиш ҳақида ўйлашмайди ҳам. Бор эътиборларини ёш футболчиларни тарбиялаш ва «Аякс»нинг бош жамоасига етказиб беришга қаратишади.

- Қабул неча ёшдан бўлар экан? Бошқа давлатлардан ҳам ёш футболчиларни шартнома асосида қабул қилишадими?

- Саккиз ёшдан қабул қилинади. Бола 17 ёшга тўлгунигача академияда футбол сирларини ўрганади ва истеъдодлилари кейин асосий жамоага ўтказилади. Бошқа давлатлардан фақат энг иқтидорли болаларгина «Аякс» академиясида таҳсил олиш имкониятига эга бўлишади.

Лекин бундай футболчилар сони кам, чунки Голландиянинг ўзи истеъдодларга бой. Асосан Амстердам ва унга яқин шаҳарлардан болаларни қабул қилишади. Бу ерда селекция хизмати аъло даражада ишлайди.

- «Аякс»дан ташқари бошқа клубларда ҳам бўлдингларми?

- Йўқ. Чунки Амстердамга сафаримиз уч кунга мўлжалланганди. «Аякс» клубининг ЕЧЛ доирасидаги «Штурм» жамоасига қарши ўтказган ўйинини бевосита стадиондан томоша қилдик ва  эртаси куни Ўзбекистонга қайтиб келдик.

- Сафардан олган умумий таассуротларингиз ўйлаганингиздан ортиқ бўлдими? 

- Таассуротлар аъло даражада. Лекин икки кун жуда кам муддат экан. Шунга қарамай, максимал даражада ўрганишга ҳаракат қилдик. Шахсан ўзим футболчиларнинг ўтиш даврида кўзга ташланадиган муҳим жиҳатларини ўргандим ва энди "Пахтакор" машғулотларига 2-3та ўзгартириш киритамиз.


Манба: "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика