UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Италия кубоги. 1/2 финал. Бугун "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилади (анонс) Янгиликлар

Италия кубоги. 1/2 финал. Бугун "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилади (анонс)

Италияга катта футбол қайтмоқда.

Кучли бешлик чемпионатлари орасидаги навбатдаги мамлакатда ҳам футбол рестартига оз қолди (Германияда аллақачон Бундеслига ва Кубок баҳслари давом этяпти, шунингдек, кеча Испания Ла Лигаси бошланганидан хабарингиз бор, албатта).

Бугун футбол ишқибозларини Италия футболининг икки гиганти - "Ювентус" ва "Миллий" ўртасидаги ажойиб учрашув кутмоқда. Бу баҳсда ғолиб бўлган жамоа Италия Кубоги финалчисига айланади.  

Ювентус — Милан

12 июнь, жума, 23:59 (Тошкент вақти). Турин, Альянц Стэдиум. Ҳакам — Даниэле Орсато

Италияда футболни соғинишган, шу боис нафақат Италиядаги барча мухлислар, балки итальян футболи ихлосмандларининг бари ўйинларни интиқлик билан кутмоқдалар.

Футбол оқшомида Италиянинг энг номдор ва энг машҳур жамоалари ўзаро тўқнаш келишади, улар шунчаки ўйнашмайди, бизни олдинда жанг кутмоқда, жанг! 

Агар ушбу жанг А Серия чемпионати доирасида ўтказилганида эди, унда "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда интрига кузатилмаган бўларди. Чунки мутахассислар чемпионатда "Ювентус"ни катта фарқ билан устун деб ҳисоблайдилар.  Аммо ҳозир финал йўлланмаси ўртага тикилгани туфайли ҳамма нарса содир бўлиши мумкин.

Табиийки, "Ювентус" сафардаги дуранг(биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби кузатилган)дан сўнг, шубҳасиз жавоб ўйинининг фаворити ҳисобланади.

Ҳар икки жамоанинг ҳозирги ҳолатини тасаввур қилишимиз қийин. Расмий манбаларда берилган хабарларга кўра, жамоалар идеал ҳолатда ва баҳсга тайёрлар. Таъкидлаш жоизки, пандемия пайтида "Ювентус" сафидан Даниэле Ругани, Блез Матюиди ва Пауло Дибала коронавирус қурбонига айланишди, "Милан"да афсонавий Паоло Мальдини ва унинг ўғли Даниэль Мальдини ушбу касалликка чалиниб қолишди. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳозир тузалган. 

Афсуски, маълумотларга қараганда, Паоло Мальдини буйрагидаги маммолар сабаб яна касалхонана тушиб қолган.

Италия матбуотининг таъкидлашича, А Сериянинг атиги бир нечта клублари касаллик билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида аниқ маълумот берган. Шундай қилиб, касалликка мубтало бўлганларнинг ҳақиқий сони расмий келтирилгандан фарқ қилиши мумкин, аммо "ушланмаган ўғри - ўғри эмас".

Айни пайтда "Ювентус"га машғулотларда жароҳат олган Гонсало Игуаин аниқ ёрдам бера олмайди. Бундан ташқари, анъанасига содиқ қолган ҳужумчи Аргентинадан ўнлаб қўшимча килограмм орттириб келган ва карантиндан олдин жиддий жароҳатга йўлиққан Мерих Демирал "кекса синьора" сафида ўйинда қатнаша олмайди.

"Милан"даги вазият рақибга нисбатан ёмонроқ: дисквалификациялар туфайли Тео Эрнандес, Златан Ибрагимович (жароҳати ҳам бор) ва Саму Кастильехо баҳсда иштирок этмайди. Бундан ташқари, ҳимоячилар Лео Дуарте ва Матео Мусаккьо жароҳат олган.

"Милан" учун яна бир салбий лаҳза — бу клуб раҳбариятининг норози кайфияти. Жамоа ўйинчиларининг бу фикрини Ибрагимович очиқлаган. Эҳтиросларни бартараф этиш учун "Милан" бош директори Иван Газидис жамоа билан 4 майдан бери биринчи марта учрашишга ва бир қатор долзарб саволларга жавоб беришга мажбур бўлди.

Регламент ҳақида тўхталадиган бўлсак, ўйин табиий равишда томошабинларсиз ўтади ва агар ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланса, жамоалар қўшимча таймларда ўйнашмайди ва дарҳол пенальтилар сериясига мурожаат қилинади.

Қизиқарли фактлар:

- Жамоалар шу пайтгача ўзаро 289 марта тўқнаш келишган: 108 марта "Ювентус" ютган бўлса, 94 бор "Милан" ғалаба қозонган, дуранглар сони эса 87 тани ташкил этади.

- Расмий учрашувлар сони - 231 та: шулардан 91 таси "кекса синьора" ғалабаси, 66 таси "иблислар" ютуғи ва 74 таси дуранг билан якун топган.

- Италия кубогида "Ювентус" ва "Милан" 26 марта учрашган: "Бьянконерилар"нинг ғалабалари сони - 11 та, "россонерилар"ники - 7 та, дуранглар сони - 8 та.

- "Ювентус" барча турнирларда "Милан"га қарши сўнгги 7 уй ўйинида фақат ғалаба қозонган.

- "Ювентус" 1985 йилдан бери ўз уйида "Милан"га ютқазмаган (Италия Кубоги доирасида): 3 ғалаба ва 3 дуранг.

- "Ювентус" "Милан"га Италия кубогининг сўнгги 11 ўйинидан фақатгина биттасида мағлуб бўлган.

Тахминий таркиблар 

Мураббийларнинг ўйиндан олдинги фикрлари

Маурицио Сарри ("Ювентус" бош мураббийи):

"Бундай вазиятда фаворитни аниқлашга уринишдан маъно йўқ, чунки ўйин ва натижага кўплаб омиллар таъсир қилиши мумкин ва ҳаммасини олдиндан айтиб бўлмайди. Узоқ танаффусдан кейин баъзида кутилмаган ҳодисалар юз беради.

Бизнинг умумий мақсадимиз ўзгармади: қолган учта мусобақанинг ҳаммасида муваффақият қозонишни хоҳлаймиз. Шу сабабли кучларни тўғри тақсимлаш жуда муҳимдир.

Рақибимизга келсак, "Милан" ҳар доим "Ювентус" учун муаммо бўлиб келган, шунинг учун рақибни тўғри баҳолай олмаслик бўйича ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас".

Стефано Пиоли ("Милан" бош мураббийи):

"Менимча, ҳозир энг муҳими — бу футбол қайтгани ва биз яна ўйнай оламиз. Аммо биз эйфорияга берилмаслигимиз ва хавфсизлик чораларини унутмаслигимиз лозим.

Биз учун кўп нарса янгилик бўлади: бўш трибуналар қаршисида ўйнаш, ёзги жазирама, тиғиз тақвим асосида тўп тепиш... Айтишим мумкинки, ҳозирги ҳолатда ҳеч бир ўйинчимиз тўлиқ тайёргарликка эга эмас, аммо фтуболчиларда жанговар руҳ мавжуд.

Бизга ҳар қандай ҳолатда ҳам Италия кубогини ютиш вазифаси юклатилмаган, бироқ бизнинг мақсадимиз — чемпионат ёки кубок орқали еврокубокларга қайтиш". 

Мамнуният ила шуни маълум қиламизки, бугунги баҳс бевосита сайтимиз орқали матнли-трансляция қилинади. Ўйинни биз билан биргаликда кузатиб боринг. 

Эслатиб ўтамиз, иккинчи финалчи эртага “Наполи” – “Интер” (биринчи ўйинда “Наполи” 1-0 ҳисобида ютган)  ўртасидаги учрашув натижасига кўра аниқланади.  


Хориж сайтлари асосида Шерзод Нурматов тайёрлади. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика