UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  5 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

"Истиқлол" дарвозасини ким қўриқлайди? Янгиликлар

"Истиқлол" дарвозасини ким қўриқлайди?

Хабарингиз бўлса керак, бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Ушбу бўлажак баҳслар олдидан ҳар бир жамоада ўзига яраша муаммолар бор дейиш мумкин.

Хусусан, Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида шундай вазият юзага келганки, жамоанинг "Спартак" билан кечадиган баҳсига дарвозабон йўқ. Иэ, бу қанақаси дейишингиз мумкин. Гап шундаки, жамоанинг асосий посбони Отабек Холдаров 11-турда сафарда "Хоразм" билан ўйиндан сўнг ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланган. Маълумотларга кўра, Холдаров тартиб-интизом қўмитаси томонидан камида икки ўйинга четлаштирилган.

"Истиқлол"нинг яна бир дарвозабони Анвар Назаров эса ўтган турда "қовун туширди". Кетма-кет иккита сариқ қарточка олган Назаров жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Бундан унумли фойдаланган "Орол" футболчилари ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

"Истиқлол"да бу икки посбондан ташқари бошқа голкипер йўқ. Шу боис бош мураббий Камол Жўнашев олдида жиддий бош оғриқ юзага келган. Бўлажак рақиб ҳам анойилардан эмас. Кучли бешликдан жой эгаллаб турган "Спартак"!.
 
Кўрамиз, "Истиқлол" энди бу қийин вазиятдан қай тариқа чиқиб кета оларкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика