Испания терма жамоаси ЖЧ саралашида 65 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
29 мар 2021, 07:09
Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Грузияни (2:1) мағлуб этди.

Терма жамоа бу орқали мағлубиятсиз серияни яна давом эттирди. Испанияликлар ЖЧ саралашида 65 та ўйиндан бери ютқазишмаяпти. Улар 51 та ўйинда ғалаба қозониб, 14 марта дуранг ўйнашган. 

Испания сўнгги марта 1993 йили ЖЧ саралаши доирасидаги ўйинда Данияга ютқазган экан (0:1).

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports