UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  0 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  1 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  3 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  1 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  6 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  0 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  25 04:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1  15 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  22 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  14 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  69 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  11

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди Янгиликлар

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди

Испания футбол федерацияси (RFEF) мамлакат Суперкубогини чет элда ўтказадиган бўлди, аммо ЛаЛигадагилар Америкада ўйнамайди.

RFEF Испания Суперкубогига талаб камлигини ҳисобга олиб, масалани ўзгача ҳал қилди: Турнир Саудия Арабистонида ўтиши расман тасдиқланди.


- Ёзда Испанияда Қирол Кубоги соҳиби ҳамда лига чемпиони ўртасида ўтказиладиган анъанавий баҳс бўлмади ("Барселона" - "Эспаньол"), бунинг ўрнига Суперкубок январнинг биринчи ярмида, "Тўрт жамоа финали" форматида ўтади: Соврин эгалари сафига яна икки топ-клуб - "Реал" ва "Атлетико"ни қўшишди. Натижада ўтган мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этган 4 жамоа қатнашадиган бўлди.


- Энг муҳим жиҳат: Клублар ғолибни Саудия Арабистонида аниқлашади. AS маълумотларига кўра, федерация уч йиллик шартнома бўйича 120 млн. евро ишлаб олади. Ҳар йили иштирокчи клубларга 20 млн. евро бўлиб берилади, яна 20 "лимон" федерация ҳисобига тушади. Испанияликларда бошқа таклифлар ҳам бор эди (Хитой, Ҳиндистон ва Қатар), RFEF раҳбари Луис Рубиалеснинг айтишича, ушбу келишувда пул катта рол ўйнаган. "Таклиф яхши бўлди, акс холда Суперкубок йўқ бўлиб кетарди. Тўғри, бу пулга боғлиқ масала, аммо олинган даромад аёллар ва ҳаваскорлар ўртасидаги футболни ривожлантиришга йўналтирилади. Ҳа, бизни танқид қилишмоқда, аммо бундайларнинг кўпчилиги иккиюзламачи" - дея тушунтириш берди Рубиалес.


- Молиявий жиҳат туфайли кўпчиликда савол пайдо бўлди. RFEF аввалига бу пулни тенг бўлишни истамади ва клублар обрўсига қараб тақсимлашга уринди. ASнинг хабар беришича, "Валенсия" (ва "Атлетико") учун 3 млн. евро миқдорида гонорар ажратилган экан, "Реал" ва "Барселона" эса 8 млн. евродан олишади. "Валенсия" президенти бу тақсимланиш адолатсизлик эканини айтиб, клублар тенглиги учун курашишини маълум қилди.


- Суперкубок Саудия Арабистонида ўтказилиши ЛаЛигадагиларга ёқмаган бўлиши табиий, чунки чемпионат президенти Хавьер Тебас "Барселона" - "Жирона" ва "Вильярреал" - "Атлетико" учрашувларини АҚШда ўтказмоқчи эди. RFEF раҳбари бу адолатсизлик эмаслигини исботлашига тўғри келди: "Суперкубок ва Майамида ўйнаш - бу турли нарсалар, УЕФА фақат Суперкубокни четда ўтказишга рухсат беради. Майамидаги ўйин бошқа жамоаларга ва чемпионатдаги рақобатга таъсир кўрсатган бўларди" - деди Луис Рубиалес.


- Қарорга қарши чиққанлар нафақат четда ўтказиладиган Суперкубокни, балки танланган жой борасида ҳам танқид қилишмоқда: Айтишларича, Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилаётган экан. Лойиҳа ҳамкори ҳисобланган спорт вазирлиги пайдо бўлган саволларга ўз изоҳини берди: Спорт вазирлигидагиларнинг айтишича, Саудия Арабистони замонавий мамлакатга айланмоқда ва бу давлатга турист визасини олиш осон ва аёллар муаммосиз стадионга киришлари мумкин (бунга 2 йил бўлди). Айтганча, испанлар Суперкубокни Саудия Арабистонига кўчирган биринчи федерация эмас: 2019 йилнинг январида "Ювентус" - "Милан" ўртасида Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтди. "Юве" жорий йилнинг 22 декабрида ушбу совринни ҳимоя қилишига тўғри келади.


Испан клублари январнинг бошида мини-турнир ўтказа олади, чунки чемпионатдаги сўнгги тур 22 декабрь куни ўтказилади, кейин 2 ҳафталик танаффус. 4-5 январдаги тур баҳслари кечроққа қолдирилган, чунки Суперкубок туфайли 18 январгача таътил берилади. Демак, "тўртлар финали" иштирокчилари бир ойда кўпи билан 5та учрашув ўтказишади. "Янги турнир тақвим бўйича муаммолар юзага келтирмайди" - дейилади федерация хабарида.


"Тўртлар финали"нинг тақвими маълум: 

8 январь. "Реал" - "Валенсия"

9 январь. "Барселона" - "Атлетико"

12 январь. Финал


Ўйинлар Жиддадаги 62 минг мухлис сиғадиган шаҳзода Абдулла Ал-Файсал стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика