Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди

Оқил Абдубарноев
4 фев 2022
Испания кубогининг 1/2 финал босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди.

"Реал" ва "Барселона" каби мамлакатнинг асосий гигантлари мусобақани тарк этди, уларни "Атлетик Бильбао" нокаутга учратди. Фаворитларнинг "ажал"и ҳисобланиши мумкин бўлган басклар энди "Валенсия"га қарши ўйнайди. Иккинчи жуфтликни "Райо Вальекано" ва "Бетис" жамоалари ташкил этишди.

Испания кубогининг ярим финал босқичи иккита ўйиндан иборат. Дастлабки ўйинлар 9 февраль, жавоб ўйинлари эса 2 март санасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Барселона" кубокни қўлга киритганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia