UZ

Сўнгги янгиликлар

04:55“Базель” қаторасига саккизинчи марта Швейцария чемпионига айланди  3 04:49Испания чемпионати. “Вилярреал” навбатдаги ғалабага эришди  0 04:43Германия чемпионати. “Байер” ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазиб қўйди  2 04:36Италия чемпионати. “Ювентус” сафарда дуранг қайд этди  0 04:31“Уэмбли” янги мавсумда “Тоттенхэм”нинг уй учрашувларига мезбонлик қилади  1 04:28Бартра машғулотларга қайтди  0 00:07Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”  6 23:37“Реал” 365 нафар ишқибозларининг абонементларини бекор қилди  4 21:54Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"  69 21:52Жасур Абдураимов: "Ёш футболчиларнинг дебюти ва ғалабадан хурсандман"  31 21:45Olamsport: Даврон Файзиев Кличко-Жошуа жанги ҳақида, Шарапова тўхтамаяпти ва бошқа хабарлар  3 21:44"Тоттенхэм" охирги 57 йилдаги энг яхши натижани қайд этди  8 21:19"Рома" Пеллегринини 30 миллион еврога баҳолади  0 20:52Камиль Глик: "Жардим йил мураббийи бўлишга лойиқ"  4 20:21Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди  160

14 июн 01:53
Янгиликлар

Испания - Голландия 1:5. Матнли трансляция

Бугун Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтди.
ИСПАНИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 1:5

13 июнь. 00:00.
Салвадор. "Фонте Нова" стадиони.
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ренато Фаверани, Андреа Стефани (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Голлар: Хаби Алонсо 27 (пен.) - Робин Ван Перси 44, 72, Арьен Роббен 53, 80, Стефан Де Врей 64

ИСПАНИЯ: 1.Касильяс, 22.Аспиликуэта, 3.Пике, 15.Рамос, 18.Альба, 16.Бускетс, 14.Хаби Алонсо (11.Педро, 63), 8.Хави, 21.Сильва (10.Фабрегас, 78), 6.Иньеста, 19.Диего Коста (9.Торрес, 63).

ГОЛЛАНДИЯ: 1.Силлессен, 7.Янмат, 2.Влаар, 3.Де Врей (13.Велтман, 77), 4.Мартинс Индии, 5.Блинд, 8.Де Гузман (20.Вейналдум, 62), 10.Снайдер, 6.Де Йонг,  11.Роббен, 9.ван Перси (17. Ленс, 79).

Огоҳлантиришлар: Икер Касиляс 65 - Жонатан Де Гузман 25, Стефан Де Врей 41, Ван Перси 66


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Луи Ван Гаал шогирдларини йирик ғалаба билан табриклаймиз!

Тамом!


90+1. Торрес қулай имкониятдан фойдалана олмади.

90+1. Снейдернинг зарбасини Касиляс қайтарди.

Испаниянинг ҳимояси сочилиб кетди.

87. КАсиляс Вейналдум ҳамда Роббеннинг жуда хавфли зарбаларини бартараф этди.

Бунақасини энди Ван Гаал ҳатто тушида ҳам кўрмаган бўлса керак!

80. Гоооооллллллл!!!! Роббендан шедевр чопиш.

79. Дубл муаллифи Ван Перси ўрнига

78. Силва ўрнига Фабрегас тушди.

76. Серхио Рамоснинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Касиляснинг асаблари дош бермади, унинг жуда ҳам қўпол хатосидан сўнг Ван Перси ҳисобни йириклаштириб қўйди, 1:4.

72. Гоооооллллл!!! Ван Перси!!!


70. Ван Персининг 20 метрлардан берган зарбасини испанлар сардори қайтариб қолди.

67. Давид Силва гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда. Шунинг учун ҳам унинг голи инобатга олинмайди.

Яна ҳаводан узатиб берилган тўп, яна зарба ва яна гол.

64. Гоооооллллл!!! Де Врей, 1:3.

62. Ўйинда деярли кўринмай қолган Диего Коста ўрнига Фернандо Торрес майдонга туширилди. Шунингдек, Алонсо

60. Ван Пенсиии, унинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.


Яна майдон марказида ҳаводан пас, Ван Персидан фарқли ўлароқ Роббен тўпни аввалига тўхтатиб олиб, йўл-йўлакай Пике ҳам алдаб кейин тўп киритди.

53. Гоооооллллл!!! Арьен Роббееен, 1:2.


49. Иньестанинг аниқ зарбасини Силлессен қайтариб юборди.

48. Испанлар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда.

Бу бўлим аввалгисига қараганда қизиқарлироқ ўтади деб умид қиламиз.

Иккинчи бўлим бошланди.


Ван Перси гол урган вазият



Биринчи бўлим статистикаси

Испания - Голландия
Тўп билан муомала 60 - 40 (фоиз ҳисобида)
Қоида бузиш: 2 - 1
Зарбалар: 4 - 3
Киритилган голлар: 1 - 1

Танаффус.

Далей Блинд томонидан етказиб берилган тўпни РВП боши билан Касиляс дарвозасига жойлаб қўйди.

44. Гоооооллллл!!! Робин Ван Перси, 1:1.

42. Иньеста биргина пас билан Силвани қулай ҳолатга чиқариб юборди, аммо

40. Стефан Де Врей огоҳлантирилди. Бу ўша пенальтига сабабчи бўлган ҳимоячи.


Хаби Алонсо пенальтидан зарба бераётган вазият.

36. Ван Перси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

35. Де Йонг 30 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба берди, Касиляс ўз ўрнида
.

32. Блинд тўпни чап қанотдан жарима майдончасига ошириб берди. Лекин, Ван Перси тўпга ета олмади.

31. Голландлар тўп ўтказиб юборишгач, бирин кетин ҳужумлар уюштиришмоқда.

27. Гоооооллллл!!! Хаби Алонсо пенальтидан ҳисобни очмоқда, 1:0.

Костани Де Врей тўхтатиб қолган эди.

26. Пенальти!

23. Хавининг бурчакдан етказиб берган тўпига Рамос бош билан зарба берди.

20. Силва рақиб жарима майдончасида саросима юзага келишига эришди.

18. Майдон марказида Мартинс Инди тўпни рақибларга ташлаб берди, Коста эса қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Тўп ойоғига тушмади.

15. Бир дақиқа ичида Де Йонг ҳамда Снейдер Бускетсга нисбатан кескин ҳаракат қилди.

13. Диего Коста ҳимоячини алдаб ўтганида дарвозабон қаршисига чиқиб борарди, лекин Влаар унга имкон бермади.

10. Иньестанинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

8. Роббен Снейдерни дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқариб юборган эди. Аммо, Касиляс ўзини кўрсатди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.
4. Испанияликлар одатдагидан фарқли ўлароқ дастлабки дақиқаларда узун паслардан фойдаланишга уринишмоқда.

- Бугунги ўйинни бошқариб борадиган Никола Риццоли хуштагини чалди, демак, кеттик!!!
- Учрашувни бошлаш учун деярли барча нарса тахт.
- Ҳар икки давлат мадхиялари янграб ўтди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...
- Голландия терма жамоаси бош мураббийи Ван Гаал йўлакчада Хави ҳамда Пике билан қуюқ кўришди. Ҳар ҳолда бир пайтлар "Барселона"да Хави билан бирга ишлаган.
- Жамоалар стадион йўлакчасида туришибди, заҳирадагилар эса аллақачон ўз жойларини эгаллаб олишган.


Муҳлислар ўйинга тайёр

- Ван Гаал ёш ўйинчиларни ўйинга қандай тайёрлай олгани кўпчиликни қизиқтиради. Бу саволга жавобни учрашув якунланганидан сўнг билиб олишимиз мумкин.
- Таркиб жиҳатидан Испания анча кучли, Голландиянинг асосий кучи эса - Луи Ван Гаал.
- Ўшанда Иньестанинг "олтин гол"и испанларга жаҳон чемпионлигини тақдим этган эди.
- Бугунги ўйин олдидан жуда кўпчилик 4 йил олдинги финални ёдга олди.
- Жамоалар ўйинни қандай таркибда бошлаши маълум.
- Бугун ана шу марказий учрашувни Толибжон Қосимов сизлар билан бирга кузатиб боради.
- Испания ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан ярим тунда бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  160
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  69
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: