UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Испания. 15-тур Превьюси Янгиликлар

Испания. 15-тур Превьюси

Эътиборингизга Испания чемпионати 15-тур ўйинларининг превьюсини тақдим этамиз.

Ла Лига. 15-тур учрашувлари:
29 ноябрь. “Хетафе” - “Леванте”. 23:59
29 ноябрь. “Вильярреал” - “Малага”. 00:30
30 ноябрь. “Эльче” - “Атлетико”. 20:00
30 ноябрь. “Сельта” – “Альмерия”. 22:00
30 ноябрь.
“Реал Мадрид” – “Вальядолид”. 23:59
1 декабрь
“Эспаньол” – “Реал Сосьедад” 02:00
1 декабрь
"Бетис" - "Райо Вальекано" 16:00
1 декабрь "
Гранада" - "Севилья" 21:00
1 декабрь
"Валенсия" - "Осасуна" 23:00
1 декабрь
"Атлетик" - "Барселона" 01:00


30 ноябрь. “Эльче” - “Атлетико”. 20:00

Ҳафтанинг сешанба куни Россияга сафар уюштирган “матрасчилар” Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби билан 1:1 ҳисобида дурранг ўйнади. Чемпионлар Лигасида жамоа билан сафарга бормаган бир қатор ўйинчилар Ла Лиганинг 15-турида “Эльче”га қарши учрашувда майдонга қайтиши мумкин.

Бундан ташқари "Атлетико" дарвозасини ишонч билан қўриқлаётган Тибо Куртуа Мадрид клубида ҳамма нарсадан қониқаётганлиги сабаб “Челси” билан шартномасини узайтиришдан бош тортганидан хабарингиз бўлса керак (дарвозабон Лондон клубига тегишли ва шартнома муддати 2016 йилда якунига етади, бир қарашда вақт кўпдек, лекин, бу футбол ва унда кутилмаган воқеалар бўлиши ҳеч гап эмас). “Челси” эса иқтидорли дарвозабонни йўқотгиси келмаяпти. Шунингдек Мадрид клуби де Брюйнени ижарага олиш ниятида экан, қабилидаги сўзлар янграй бошлади.
 
“Атлетико”га фақатгина Лео Баптистао ва Марио Суарес ёрдам бера олмаслиги аниқ. “Эльче”га эса Ману ва Алваро Хименез ёрдам бера олишмайди.

Сўнгги 5 учрашувда Диего Симионе шогирдлари 15 бор гол уриб, фақатгина 2 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган. Бу мавсумда “Атлетико Мадрид” ҳазиллашмаётганини кўпчилик чуниб улгурди.

Шунингдек ўтган турлардан сўнг Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Реал” турли муаммолари билан ўралишиб юрган бир паллада, пешқадам “Барселона”га айнан “матрасчилар” жиддий қаршилик қилишмоқда.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувларига қарайдиган бўлсак, тенгликни кўрамиз. Ҳа, ажабланманг, тенглик! Бўлиб ўтган 4 баҳснинг 2тасида мадрид жамоаси ғалаба қозонган бўлса яна 2тасида “Эльче” зафар қучган. Эътиборлиси охирги тўқнашувда (30.03.02 йил) “Эльче” йирик 5:1 ҳисобида рақибидан устун келган. 38-9, бу Мадрид клубининг бу мавсумдаги тўплар нисбати. Ҳужумкор ўйин ўз самарасини бераётгани шундоққина кўриниб турибди.

Фран Эскриба шогирдлари мавсумда бўлажак рақибдан 2 баробар кам гол уришган. Лекин бу жамоаларнинг ўзига хос анъанасини инобатга олсак... Ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Бугунги кунда ажойиб ўйин намоиш этиб, рақибларини аямаётган “Атлетико” чемпионат аутсайдери билан ўйинда мағлуб бўлиши мумкин эмас, дерсиз, лекин ишонаверинг, бу статистика. У сизни алдамайди. Бу гаплардан кейин, жаҳон футболининг кўзга кўринган мутахасисларининг бир гапи ёдга келади: “Майдонда статистика, аввалги натижалар ва бошқа омиллар эмас, фақатгина футболчилар ҳаракат қилишади”. Агарда бу гапга қўшиладиган бўлсак, Эльче шаҳрида Диего Симионенинг унчалик кўп асаби кетмаслиги ва “матрасчилар” рақибни қийинчиликсиз таслим этишлари керак.

Энди барчасини бевосита ўйин кўрсатади.

“СА” таҳмини: “Эльче” 35%-65% “Атлетико” 
   


30 ноябрь. “Реал Мадрид” – “Вальядолид”. 23:59

Охирги пайтларда фақатгина Роналдуни “Олтин тўп”га лойиқлигини қайтараётган “Реал Мадрид” бевосита жамоа ўйинларини ҳам унутиб қўймаса яхши бўларди.

“Қаймоқрангли” лар ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигаси диорасида “Галатасарой”ни қабул қилдилар. Роналдосиз мадридликларга қийин бўлиши таҳмин қилганларнинг таҳмини ўзини оқламади. Криштианусиз қолган Карло Анчелотти шогирдлари қўшимчасига учрашувнинг 26-дақиқасида 10 киши бўлиб қолишди. Умид Булутни ўтказиб юборган Серхио Рамос, ҳужумчини узоққа қўйиб юборгиси келмади ва уни йиқитиб қўя қолди. Ана энди тенгма-тенг ва жуда қизиқ ўйин бўлади деб турганимизда, аксига олиб “бланкослар” сафига яқинда қўшилган Гарет Бейл жарима тўпидан ажобтовур зарба билан дарвозабонни карахт аҳволга солиб қўйди. Пайдо бўлган имкониятдан фойдаланган Карло ота асосий таркибда сўнгги пайтлар имкониятсиз қолиб кетаётганлардан бир нечтасини туширди. Шундайлардан бири Анхел Ди Мария ишончни ортиғи билан уддалади ва учрашувдаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди. Аввалига Арбелоага гол уришда ёрдам бериб юборган Ди Мария ўзи ҳам гол урди. Яна бир гол Иско Аларкон томонидан киритилди.

Сўнгги учрашувларда мадридликлар 4-5тадан гол уришга эришишмоқда. Ҳамон “Атлетико” ва “Барса”ни қувиб бораётган “Реал” Ла Лигада қолиш учун курашаётган “Вальядолид”ни қабул қилади.

2009 йилдан буён бу жамоалар ўйинларида фақатгина мадридликлар зафар қучишган. Лекин сўнгги ўйинда ўтган йилнинг 4 майида “Сантьяго Бернабеу”га йиғилган томошабинлар 7та гол гувоҳи бўлишган. 4:3 ҳисобида якунланган ўйинда, “Реал” Роналдунинг голи эвазига ғалаба қозонган.

Сўнгги 4та баҳсда икки жамоа умумий ҳисобда 23та гол уришган. Бундан кўриниб турибдики бу сафар ҳам томошабинлар голлар шоусини кутишлари мумкин. Бунга жамоаларнинг бу мавсумда ҳам етарлича гол ўтказиб юбораётганликлари сабаб бўла олади. “Вальядолид”нинг кўп гол ўтказиши ҳайратланарли бўлмаслиги мумкин лекин, “Реал” ҳам статистиканинг бу қисмида  ўзининг навбатдаги рақибидан ортда қолишни истамаётгандай. “Реал” ва “Вальядолид” – 17 ва 21 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиққан.

Мадрид клубининг мухлислари учун қизиқ бўлгани Криштиану Роналду “Вальядолид”га қарши учрашувда майдонга қайта оладими ёки йўқ. Жамоа бош мураббийи португалиялик футболчи бу баҳсда майдонга туша олмаслигини айтди. Эсингизда бўлса аввалги тур ўйинидан аввал ҳам Карло Анчелотти Роналдунинг майдонга туша олмаслигини айтган, лекин португалиялик футболчи майдонга тушган ва гол уришга муваффақ бўлганди. Бу сафар нима бўларкин..?

Сўнгги олти учрашувда 8 бор тўп ўтказган Диего Лопес бу сафар дарвозасини муносиб ҳимоя қила оладими ёки яна бор умид ҳужумдагилардан бўладими. Тўғри ўтказилган голларда фақатгина дарвозабон айбдор бўлмайди, бу голларда ҳимоячиларнинг ҳам айби бўлади.

Ўша ҳимоя чизиғининг ўзгартирилмайдигандек кўринган ўйинчиси Серхио Рамос тўғрисида кутилмаган янгилик: «Реал» Испания термаси футболчисини 65 миллион еврога сотишга тайёр” дея ёзилган янгиликга ҳам кўзингиз тушган бўлса керак. Қизиқ, “Карло Анчелотти ҳам футболчининг ҳаракатларидан норози” дейилган гаплар ҳақиқатга қанчалик яқинлигини эртага тунда кўриб оламиз.  

П.С: Учрашувни бевосита кўра олмайдиганлар сони, кўра оладиганлардан бир неча баробар кўп бўлса ҳам, “СА”да “Реал”, нафақат “Реал” балки бошқа учрашувларнинг эътиборга лойиқ воқеа ва ҳодисаларини билиб олишингиз мумкин.

 “СА” таҳмини: “Реал Мадрид” 70%–30% “Вальядолид”


1 декабрь “Атлетик” – “Барселона” 01:00

Испания чемпионатининг 15-тур марказий учрашуви сўнггиси бўлишига қарамай, шубҳасиз Бильбаода бўлиб ўтади.

Турли сабабларга кўра учрашувда Виктор Вальдес, Дани Алвес, Л. Meсси, Ж. Дoс Сaнтoс ва Хорди Альба “Барселона”га ёрдам бера олмайдилар. “Атлетик”да эса Kике Сoлa ва Ариц Адурис майдонга туша олмайдилар.

Сўнгги икки ўйинларда бир хил - 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Эрнесто Валверде шогирдлари мамлакатнинг амалдаги чемпионини қабул қиладилар. 1- ва 5-поғонадаги жамоалар тўқнашуви.

“Барселона” эса охирги 5та ўйиндан 4тасида зафар қучган, фақат... Фақат ўша битта мағлубият чоршанба оқшомида Чемпионлар Лигаси 5-турида Голландиянинг “Аякс” клубига қарши учрашувда қайд этилди.

Ўша куни каталонияликларнинг биз ўрганиб қолган ажойиб ўйини чинакамига ўхшамади. Гапимизни жамоанинг асосий ҳимоячиси Пикенинг: "Сеньорлар, бу жуда ёмон ўйин", — дегани ҳам тасдиқлаб турибди.

Бу икки клубнинг ўзаро тўқнашувларида ҳам “Барселона” фаворит. Лекин қизиғи шундаки бу ерда ҳам сўнгги 5 учрашувнинг фақатгина охиргисида ғалаба қозона олмаган.

Ўтган йилнинг 27 апрелида бўлган баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилган. Сусаета ва Андер Эрреранинг голларига, Месси ва Санчес икки бор жавоб қайтаришган. Ўша учрашув қахрамонларининг барчаси бу сафар ҳам ўз жамоасига ёрдам бера олади, барчаси фақатгина сўнгги йилларда дунёнинг энг кучли футболчиси номини ҳеч кимга бермай келаётган аргентиналик “футбол генийси”дан ташқари.

Ҳужумчи ватанида тикланиш жараёнининг иккинчи босқичини давом эттириши ва Аргентинага Месси билан бутун оиласи (турмуш ўртоғи, ўғли ва отаси) ҳам йўл олишганидан хабарингиз бўлса керак. Ўзаро ўйинларнинг сўнгги 3тасида 4 карра “Олтин тўп” соҳиби майдонни голсиз тарк этмаганди.

Бу сафар Мартино бошлиқ каталонияликлар у сиз ҳам ғалаба қозона олишлари ва Амстердамдаги мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини исботлашса ажаб эмас.

Бунинг устига мезбонларга жамоа тўпурарларидан бири Ариц Адурис ёрдам бермайди.

Чемпионлар Лигасини қўйиб турайлик, Ла Лига баҳсларида “Барселона”ни ҳеч ким тўхтата олмаяпти. 14-турдан кейин 13та ғалаба ва 1та дуранг. Тўплар нисбати 42-8. Бу борада ҳам Тата шогирдлари биринчилар.

Лекин “Атлетик” ҳам рақибларга очколарни “совға” қилмаслигини кўрсатиб бўлди. Бильбаоликлар сентябрь ойидан буён мағлубият нималигини билишмайди. Эътиборлиси “Атлетик” бу мавсумда ҳали бирор марта ўз майдонида мағлуб бўлмаган. Бунинг натижаси ўлароқ жамоа турнир жадвалининг 5-поғонасидан ўрин эгалламоқда.

Қизиқ ўз майдонида ютқазмайдиган “Атлетик” ва Ла Лигада умуман ютқазмаган “Барселона” учрашуви қандай ҳотима топар экан?!!

Эрнесто Валверде шогирдлари ўз майдонларида мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўладими ёки чемпионат пешқадами қимматли очколарни йўқотадими?   
   
“СА” таҳмини: “Атлетик” 40%– 60%“Барселона”

                                          

                                Турнир жадвали:

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Barcelona14131042 - 83440
2Atletico Madrid14121138 - 92937
3Real Madrid14111240 - 172334
4Villarreal1483324 - 131127
5Athletic Bilbao1482422 - 19326
6Real Sociedad1455423 - 20320
7Getafe1462617 - 21-420
8Sevilla1454527 - 26119
9Espanyol1453617 - 19-218
10Elche1445515 - 18-317
11Valencia1452718 - 23-517
12Granada1452711 - 17-617
13Levante1445513 - 20-717
14Malaga1434716 - 21-513
15Osasuna1441911 - 22-1113
16Celta Vigo1433817 - 22-512
17Valladolid1426616 - 21-512
18Almeria1433815 - 29-1412
19Rayo Vallecano14401013 - 34-2112
20Real Betis1423912 - 28-169


Тўпурарлар
Криштиану Роналду “Реал Мадрид”    17 (5)
Диего Коста “Атлетико М”      14 (2)
Алексис Санчес “Барселона”    8
Антони Гризманн “Реал Сосьедад”    8
Лионель Месси “Барселона”    8 (1)

Ҳаммуаллифлар
Коке “Атлетико М”        9
Неймар “Барселона”      8
Сеск Фабрегас “Барселона”    8
Иван Ракитич “Севилья”      6
Гарет Бэйл “Реал Мадрид”      5

Гол+ҳаммуаллиф
Криштиану Роналду “Реал Мадрид”    21(17+4)
Диего Коста “Атлетико М”      15 (14+1)
Иван Ракитич “Севилья”      13 (7+6)
Сеск Фабрегас “Барселона”    13 (5+8)
Лионель Месси “Барселона”    12 (8+4)


16-тур учрашувлари

13 декабрь. “Леванте” – “Эльче”. 01:00

14 декабрь. “Осасуна” – “Реал Мадрид”. 20:00

14 декабрь. “Райо Вальекано” – “Гранада”. 22:00

14 декабрь. “Барселона” – “Вильярреал”. 23:59

15 декабрь. “Малага” – “Хетафе”. 02:00

15 декабрь. “Альмерия” – “Эспаньол”. 16:00

15 декабрь. “Реал Сосьедад” – “Бетис”. 21:00

15 декабрь. “Севилья” – “Атлетик”. 23:00

15 декабрь. “Атлетико” – “Валенсия”. 02:00

17 декабрь. “Вальядолид” – “Сельта”. 02:00


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика