Исландия терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли мураббий фаолиятини Осиёда давом эттиради

Alisher
2 янв 2020, 13:12
Хеймир Хадльгримссон Доҳада қолади.

Асли исландиялик тиш шифокори Хеймир Хадльгримссон фаолиятини Доҳада давом эттиради.

Мутахассис Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси билан 2020/21 йилги мавсум сўнггига қадар шартномасини узайтирди.

52 ёшли Хадльгримссон "Ал Араби"ни 2018 йилнинг декабрь ойидан бери бошқармоқда.

"Ал Араби" ҳозирда Қатар чемпионатида 6-ўринда бормоқда. "Қизил иблислар" ўтган мавсум ҳам шу ўринда жойлашишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/alarabi_club