UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Иқтидорни пайқай олмаётган мураббий Янгиликлар

Иқтидорни пайқай олмаётган мураббий

Маълумки, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.
Бунда ўсмирларимиз Фаластин ва Яманга қарши майдонга тушишади. Унгача эса 18 сентябрда Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 

Мана шу ўйинлар учун ҳали ўсмирларимизнинг рўйхати эълон қилингани йўқ. Лекин бизга маълум бўлишича, терма жамоа устози Темур Олимхўжаев “Машъал”дан ёш иқтидор эгаси Адҳам Абдуллаевни чақирмасликни маъқул кўрган. Мураббий “Машъал” футбол мактабидан уч нафар футболчини таклиф этди. Булар – Илҳом Алижонов, Раҳим Шарипов ва Абубакир Муртазоев. Лекин улар орасида Адҳам Абдуллаев йўқ.

Аслини олганда, ҳужум чизиғида тўп сурадиган Адҳам иқтидорли футболчилар сирасига киради. Унда голни сезиш қобилияти жуда кучли. Таққослаш учун Жамшид Искандеров ўз ёшида ва тўп сураётган чизиғида қанчалик кучли бўлса, Адҳам Абдуллаев ҳам ўз тенгқурлари орасида шунчалик зўр. Буни мен Адҳамнинг ўйинларини бир неча бор кўрган журналист сифатида айтяпман.

Лекин мана шундай иқтидор эгасини негадир Темур Олимхўжаев терма жамоага чақирмаяпти. Тўғри, унда маълум вақт олдин юраги билан боғлиқ муаммолар бўлди ва шундан сўнг “Машъал” футбол клуби раҳбариятининг кўмаги туфайли футболчи даволаниб чиқди. Ҳозир эса у бемалол тўп тепмоқда.

Шу йилнинг август ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор-79” анъанавий хотира турнирида “Машъал-98” ҳам қатнашиб, мусобақада иккинчи ўринни эгаллади. Ва ушбу мусобақанинг “Энг яхши ҳужумчиси” деб айнан Абдуллаев Адҳам топилди. “Машъал-98” бош мураббийи Николай Лапанинг айтишича, турнир давомида Адҳамнинг ўйинлари терма жамоа бош мураббийида илиқ таассурот қолдирган ва кейинчалик йиғинга чақиришини маълум қилган.

Аммо Туркиядаги йиғинга Абдуллаев олиб кетилмади, сабаб сифатида эса виза вақтида тайёр бўлмагани айтилди. Туркия-ку майли, лекин Тошкентдаги мана энди бошланадиган йиғинга чақирса бўларди-ку. Бундан келиб чиқиб қандай хулосага бориш мумкин? Виза шунчаки баҳона вазифасини ўтаган бўлишиям мумкин. Йўқса мураббий ҳужумчини албатта терма жамоага таклиф этган бўларди. Хуллас, айни пайтда шундай даражадаги футболчининг ўсмирлар терма жамоасига нима учун чақирилмаётганидан кўпчилик ҳайрон.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика