UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  11 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Иордания - Ўзбекистон учрашувини Нишимура бошқаради Янгиликлар

Иордания - Ўзбекистон учрашувини Нишимура бошқаради

ФИФА ЖЧ-2014 саралаш босқичи плей-офф учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини тасдиқлади.
Унга кўра, плей-оффнинг дастлабки ўйини - 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган Иордания - Ўзбекистон учрашувини Юичи Нишимура бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Нишимурага қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Тошиюки Нагилар ёрдам беришади. Япониялик Иида Жумпей ўйинда тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Учрашув Амман шаҳридаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Мазкур жуфтликнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини эса Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Уильямсга қанотларда австралиялик Метью Жэймс Крим ҳамда Хакан Аназлар ёрдам беришади. Жавоб ўйини Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида соат 19:00да бошланади.

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-Офф дастлабки учрашуви. Амман, Иордания.
6 сентябрь, 2013 йил.
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Ҳакамлар
: Юичи Нишимура (Япония)
Рефери ассистент 1: Тору Сагара (Япония)
Рефери ассистент 2: Тошиюки Наги (Япония)
Захира ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Делавар (Баҳрайн)
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур)

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-офф жавоб учрашуви. Тошкент. Ўзбекистон.
10 сентябрь, 2013 йил.
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ
Ҳакамлар:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Рефери ассистент 1: Метью Жэймс Крим (Австралия)
Рефери ассистент 2: Хакан Аназ (Австралия)
Захира ҳаками: Штребе Деловски (Австралия)
Назоратчи: Тору Камикава (Япония)
Комиссар: Сунил Синавира (Шри Ланка)
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика