Инзаги: "Бавария" билан ўйинда "Интер"га жуда қийин бўлади"

Sherzod Nurmatov
1 ноя 2022, 15:50
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги "Бавария"га қарши сўнгги баҳси олдидан ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

"Ушбу ўйин натижаси гуруҳдаги вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Биз аллақачон Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқдик. Олдимизда қийин чақириқ – дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин. Биз уюшқоқлик билан ўйнаш ниятидамиз, аммо бу жуда қийин бўлишини тушунамиз", – деди мутахассис.

Учрашув "Альянц Арена" стадионида бугун Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›