"Интер" Онана учун нарх белгилади. Дарвозабонга "Челси" қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
25 апр 2023
"Интер" дарвозабони Андре Онанани 40 миллион еврога сотишга тайёр, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".

Манбага кўра, "Челси" футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб вакиллари тез орада Миланда учрашиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишлари мумкин.

Дарвозабон ўтган ёздан бери "нерадзурри" сафида тўп тепмоқда. Камерунликнинг миланликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига этади.

"Интер" футболчиси кетган тақдирда "Эмполи" аъзоси Гильельмо Викарио вариантини кўриб чиқмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport