"Интер" Кабакка қизиқмоқда

Alisher
25 сен 2020, 11:50
"Интер" "Шальке" ҳимоячиси Озан Кабакнинг хизматларига қизиқмоқда.

Милан клуби 20 ёшли футболчини трансферлар ойнаси якунланишига қадар катта эҳтимол билан жамоадан кетадиган Милан Шкриньярга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Словениялик футболчига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда, аммо трансферни 50-60 миллион евро миқдоридаги нарх тўхтатиши мумкин.

"Интер" Кабакни олган ҳолда "келажак учун ажойиб инвестиция" қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›