UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48"Челси" 2012 йилдан бери илк маротаба, ўз тарихида эса учинчи маротаба ЕЧЛ финалида ўйнайди  5 08:21Тухель кетма-кет иккинчи йили ЕЧЛ финалига чиқди  11 08:00Суперлига. Бугун "Пахтакор" Яйпанда, АГМК Термизда меҳмон  15 07:48Вернер ноябрь ойидан буён илк маротаба Чемпионлар лигасида гол урди - бўш дарвозага  5 07:28УЕФА Суперлигани рад этмаган клубларни икки йилга еврокубоклардан четлатмоқчи  17 07:11Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  24 05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  6 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  89 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  15 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   471 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  15 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   2 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0

Роналдудан хет-трик, "Интер" — чемпион? А Серия 27-тури ҳақида Янгиликлар

Роналдудан хет-трик, "Интер" — чемпион? А Серия 27-тури ҳақида

Италия чемпионатининг 27-тур учрашувлари ортда қолди.

"Интер" яна ғалаба қозонди

Умуман олганда "Интер" Туринда доим қийналади. Тўғри, бу сафар ўйин стартидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Перишичнинг узатмасидан кейин Лаутаронинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Унданда қулайроқ имконият Сильверида бўлди, лекин Вердининг узатмасидан кейин унинг бош билан йўллаган тўпини Ханданович бир амаллаб қайтариб юборди. Кейинги вазиятда Лукаку тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди. Умумий олиб қарасак, бўлим кўпроқ якка курашлар, айниқса майдон марказидаги беллашувлар билан ўтди.

Танаффусдан кейин "Интер" босимни кучайтирди, аммо комбинацион ўйин кўнгилдагидек чиқмаётганди. Асосий хавф фақатиган қанотдан ҳаволатиб узатилган тўплардан кейин бўлди. Кўп нарса майдонга Эриксен тушганидан кейин ўзгарди. Датчаниялик Лукакуга ажойиб узатмани амалга оширди, Ромелу тўпни олдинроқдаги Лаутарога йўллади ва аргентиналикни жарима майдони ичида йиқитишди - пенальти. Нуқтага бельгиялик ҳужумчи яқинлашди ва ишончли тарзда имкониятдан унумли фойдаланди. "Интер" кўп ўтмай иккинчи голни уриши мумкин эди, лекин ҳимоячилар унутиб қўйган Хакимининг зарбасини Сиригу оёқлари билан қайтаришни уддалади. "Торино" эса ўз навбатида стандартдан фойда чиқара олди, Санарабия "тўполон бўлаётган" жарима майдончаси ичида, тўпни дарвозага йўллашни уддалади. "Торино" ҳимояга қайтди ва кучли қаршилик кўрсата бошлади. Бироқ "Интер" барибир ниятига етди. Бу ўринда ўйинчи алмаштириш иш берганини таъкидлаб ўтиш лозим. Алексис ўнгроқдан идеал узатмани амалга оширди ва Лаутаро мўлжалда адашмади. "Интер" муҳим ғалабани қўлга киритди, лекин жамоага танффус зарурлиги яққол кўриниб турибди.

"Ювентус" "Кальяри"ни енгди

ЕЧлдан чиқиб кетгач "Ювентус" томон анча-мунча тошлар отилгани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли ҳам "Кальяри"га қарши беллашув ўта муҳим эди. Меҳмонлар ишни пайсалга солиб ўтиришмади, Куадрадо бурчак зарбасини амалга оширди ва ҳавода муаллақ туриб қолган Криштиану 10-дақиқадаёқ ҳисобни очди. "Ювентус" чиндан ишга жиддий киришгани сезилиб турарди. Кўп ўтмай Федерико Кьеза ажойиб узатма билан Моратани тўп билан таъминлади, лекин унинг яқин масофадан берган зарбасини голкипер бартараф эта олди. Яна бир неча дақиқа ўтиб, "Ювентус" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва Роналду дубль қайд этди. Бу голдан кейин "Кальяри" туринликлар "байрамини" буза олмаслиги амалда маълум бўлди, лекин меҳмонлар босимни давом эттиришди. Кьеза бу сафар Роналдуга ассистент ролида иштирок этди ва португалиялик жарима майдонида ҳимоячиларни чалғитиб, дарвозани аниқ нишонга олди. Бўлим сўнгигача "кекса синьора" орадаги фарқни янада йириклаштириши мумкин эди, лекин тўп дарво тўрига бориб тушишни истамади. 


Иккинчи бўлимда "Кальяри" бироз ўзига келди ва ҳужум қила бошлади. Шенсни ҳам майдондалигини эслатишига тўғри келди. Айниқса Мариннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, польшалик посбон тўсин остига кетаётган тўпни қайтаришни уддалади. Кейинги вазиятда Цаппа ыанотдан тўпни жарима майдонига етказди, у ерда эса ҳимоячилар негадир Симеонени ёлғиз қолдиришганди ва кичик Симеоне осонлик билан дарвозани ишғол этди. Аммо қолган дақиқаларда "Кальяри" "бьянконери" ҳимоясини ортиқ дезовта қила олмади. Натижада, "Ювентус" ғалаба қозониб "Интер"ни таъқиб қилишга жиддий киришди.

"Милан" қоқилди, "Наполи" эса юқори ўринлар учун курашга қўшилгандек

Европа Лигаси учрашуви билан солиштирганда "Милан" "Наполи"га қарши беллашувни анча фаол бошлади. Чалханоглу айланма зарбаси билан ҳисобни очиши мумкин эди, лекин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. "Наполи" эса секин-аста ўзига кела бошлади ва ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Қизиғи, икки бор зарба бериш учун қулай нуқтада ярим ҳимоячи Зельински пайдо бўлди. Ҳар икки жамоада чарчоқ аломатлари барибир сезилар ва бўлимда хавфли вазиятлар бўлмади ҳисоби.


Лекин иккинчи бўлим аввалида "Наполи" яхши ҳужум уюштира олди. Яна Зельински бош ролларда, Петрнинг ажойиб узатмасидан кейин Политанонинг берган зарбаси олдида Доннарумма ожиз қолди. Ўтказиб юборилган гол "Милан"га ёмон таъсир қилди ва жамоа ҳужумга бориш, ҳисобни тенглаштиришга уриниши ўрнига, "Наполи" голга яқинроқ эди. Фақатгина ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Милан" "уйғонди" ва бир нечта хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун Ребичда яхши имконият бўлди, лекин Оспина жамоасини голдан қутқарди. Ребич охир-оқибат учрашув қайдномасига кирди, аммо пенальти ишлашга урингани учун футболчи қизил карточка ишлаб олди ва майдонни қолганлардан эртароқ тарк этди. "Наполи" анча муҳим ғалабани қўлга киритди ва энди "Ювентус" билан қолдирилган баҳсдаги курашга тайёргарлик кўради, "Милан" эса ниманидир ўзгартирмаса, жамоа бунданда ёмонроқ вазиятга тушиб қолиши ҳеч гап эмас.

"Аталанта" "Специя"

Албатта, Гасперини режаларининг бир четида "Реал" билан бўлажак учрашув ётарди, лекин бу ўйинни ҳам бергамоликлар анча тетик бошлашди. Муриэлнинг жаримадан узатган тўпини Пашалич дарвозага тўғрилаб қўймоқ бўлди, лекин мўлжалда бироз адашди. "Специя" ҳам омадини ҳужумдан излаши ҳеч кимга сир эмас, вазиятларнинг бирида Риччининг зарбасидан кейин Спортьелло катта қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади. 


Танаффусдан кейин эса "Аталанта" янада кўпроқ куч билан ҳужумга ташланди. Пашалич ижросидаги прессинг иш берди ва унинг ўзи қанотдан Иличич узатган тўпни қабул қилиб, иккинчи уринишда ҳужумни якунлади. "Аталанта" рақиб ўзига келишини кутиб ўтирмади ҳам. Орадан 2 дақиқа ўтиб Госенс боши билан тўпни Муриэлга етказди, ҳужумчи эса ажойиб зарба билан рақиб посбонини доғда қолдирди. Пашалич эса мезбонлар сафида энг фаол ўйинчи бўлди. У доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмайди, лекин бу сафар имкониятидан ажойиб тарзда фойдаланди десак, муболаға бўлмайди. Аввалига у Госенснинг узатмасидан кейин боши билан хавфли зарба йўллади, кейинроқ эса жарима майдони ичида Сапатадан узатмани қабул қилиб, тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб, нишонга аниқ йўллади. Шу ўринда ҳужумкор футболни хуш кўрувчи "Специя" ҳам майдонни голсиз тарк этиши адолатдан бўлмасди. Пикколи кўплаб футболчилар бир нуқтада тўпланиб қолганига қарамай, тўпни дарвозага йўллай олди. Охирги дақиқаларда "Аталанта" ҳисобни йирик кўриниш хосил қилишини таъминлаши мумкин эди, лекин бергамоликлар имкониятлардан унумли фойдаланишда оқсашди. "Милан" билан орадаги фарқ энди бор йўғи 4 очко ва юқори ўринлар учун кураш энди бошланди.

Шунингдек, "Лацио" "Кротоне"дан, "Фиорентина" эса "Беневенто"дан кучлироқ. "Женоа" ва "Удинезе" муроса кўчасини танлашди.

Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
16 мар 13:42:31
FC BARSELONA
Azizbek Rustamovich2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men Milan muxlisiman. Milanni imkoniyati deyarli yo‘q. Yuve esa chempion bo‘laverib z qivordi. SHuning uchun Inter chempion bo‘lishini istayman
Men Milanni chempion bo'lishini istagandim lekin hozirgi paytda buni iloji yo'q Yuventusdan ko'ra Inter chempion bo'lgani yaxshi
   
16 мар 12:25:38
Azizbek Rustamovich2
FC BARSELONA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha albatta Napoli
Men Milan muxlisiman. Milanni imkoniyati deyarli yo‘q. Yuve esa chempion bo‘laverib z qivordi. SHuning uchun Inter chempion bo‘lishini istayman
   
16 мар 12:19:51
FC BARSELONA
Azizbek Rustamovich2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lekin bu g‘alaba degani emasku. Raqib ham kalyari yoki Krotone emas.
Ha albatta Napoli
   
16 мар 12:11:51
Azizbek Rustamovich2
FC BARSELONA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yuventusda bitta zahira o'yini bor
Lekin bu g‘alaba degani emasku. Raqib ham kalyari yoki Krotone emas.
   
16 мар 12:06:25
FC BARSELONA
Azizbek Rustamovich2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bitta Inter emas, hammasi. Milan deyarli kurashdan chiqdi. Yuve esa o‘n ochko ortda. Inter zo‘r formada
Yuventusda bitta zahira o'yini bor
   
16 мар 12:03:44
Azizbek Rustamovich2
FC BARSELONA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Inter xali achko yo'qatadi
Bitta Inter emas, hammasi. Milan deyarli kurashdan chiqdi. Yuve esa o‘n ochko ortda. Inter zo‘r formada
   
16 мар 11:43:45
Maqsudbek Otojonov
man ham inter chempion bo'lishini hohlayman har yil yuve chempion bo'lib zerikarli bo'lib qoldi A seriya ham
   
16 мар 11:28:38
FC BARSELONA
Inter xali achko yo'qatadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика