

Учрашув бош ҳаками "Легия" футболчиси Вильям Ремига иккинчи сариқ карточкани кўрсатганди. Аммо VAR тизимидан кейин бош ҳакам иккинчи сариқ карточкани бекор қилди ва футболчи майдонга қайтишига руҳсат бергандек бўлганди. Аммо ҳакам Ремини тўхтатиб, унга тўғридан-тўғри қизил карточка берди.
Қайд этиш керак, Реми рақибига қарши жуда қўпол ўйнаганди.



