Икарди Туркия чемпионатига ўтишга рози

Mirjalol Normatov
24 авг 2022
Ҳужумчи Мауро Икарди "Галатасарой"га ўтишга яқин.

"L’Equipe" хабарига кўра, ПСЖ турк клубининг 29 ёшли ҳужумчи ижараси борасидаги таклифини қабул қилган. Футболчининг ўзи ҳам трансферга рози. Айни дамда томонлар фақатгина бир нарсани - ушбу мавсум якунланганидан кейин футболчининг сотиб олиниши шарти борасидаги бандни келиша олиши керак.

Ўтган мавсумда аргентиналик форвард 24 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: L’Equipe