UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 23:55Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди  7 23:42Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Динамо” 0:2  2 23:10“Бунёдкор” – “Металлург” - 1:1  5 22:54«Зенит» – «Рубин» – 2:1. Дриусси “дубл”га эришди  4 21:56Карло Анчелотти "Милан"дан учралган йирик мағлубиятдан кейин нималар деди?  11 21:41Неймар билан боғлиқ ҳолат ҳатто Бускетсни гапиртирди  14 21:13"Реал", "Барселона" ва "Челси" 18 ёшли ҳимоячига қизиқмоқда  6 20:44Жозе Моуриньо "Вест Хэм"дан чўчимоқда  10 20:12Карим Бензема Мбаппе трансферининг бир қисми бўлиши мумкин  26 20:04Бугун тунда бўлиб ўтадиган супер-учрашувни қаерда томоша қилиш мумкин?  17 19:54"Ливерпуль" PL Asia Trophy ғолибига айланди  6 19:43"Барселона" Дибалани 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин  22 19:41Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "A" гуруҳи 2-тур натижалари + ФОТО  3 19:26Криштиану Роналду ташриф буюрган учрашувда дуранг қайд этилди  5

16 мар 21:01
Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Бугун сўнгги уч ойдаги энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик"

"Олмалиқ" - "Металлург" (3:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

"Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан ҳалигача чиқиб кетганим йўқ. Рақибимиз жуда яхши ўйин кўрсатди. Агар шундай ўйнашда давом этса "Металлург" юқори ўринлар учун кураш олиб бориши мумкин. Биз эса аксинча жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Сўнгги уч ойдаги энг ёмон баҳсни ўтказдик. Балки шогирдларим янги стадиондаги илк ўйин бўлгани учун ҳаяжонланишгандир, буни билиш учун бир-икки кун вақт керак.

Кеча машғулотлар ўтказиш учун бу ерга келганимиздаёқ футболчиларда ҳаяжон бор эди. Янги майдон, янги шароитлар... Бунга мослашиш керакдир балки.

Санжар Шоаҳмедов очиқчасига айтаман, ўтган йилги ўйиннинг ярмини ҳам кўрсатмаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётганини билмайман. Полвонов эса ўтган йил жамоа тўпурари бўлиб осмонларда учиб юрибди. Хуллас ишлаш керак. 

Легионерларга келсак, Александр Алемпиевич ўзини кўрсатгани йўқ. Станоевич ўтган йилги савияда ўйнади, у ҳам жуда зўр ўйнамади. Дарвозабон Шомуродов эса қониқарли ҳаракат қилди.

Диёр Туропов икки йил олдин жуда ёш эди, уни термага чақиришди, Жаҳон чемпионатига борди, олимпия термасига чақирилди. Шундан сўнг ўзидан кетиб қолди. Бунда журналистларнинг ҳам кичик ҳам айби бор. Ёш ҳали ҳеч нимани қойил қилмаган футболчилар ҳақда кўп ёзаверманглар.  

Тунислик Шакер Зуаги кеча юртимизга етиб келди. Ҳозирча жамоа билан машғулот ҳам ўтказмади. Уни тиббий кўрикдан ўтказишда муаммо бўлмаса балки кейинги ўйинда майдонга тушар.

"Олмалиқ"нинг бу йилги мақсади ўтган йилгидан паст бўлмаган ўринни банд этиш. Клуб бюджети қанча эканлиги ҳақидаги саволни тўғридан-тўғри раҳбариятга берсанглар яхши бўларди.

 Хайрулла Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  120
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: