UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12"Шахтёр" Фред учун МЮдан 60 млн евро талаб қилмоқда  0 10:40Эшитдик-да! "Насаф" спорт директори ишдан кетди  8 10:27Бугун "Қўқон-1912" ва "Бухоро" жамоалари қайси либосда майдонга тушишлари маълум  11 10:20ЛаЛига клуби "Барселона"нинг 4 футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 10:07АПЛ клуби Жанлуижига 35 млн. фунт таклиф қилди  3 10:02Карикатура: У сардорлик боғичини Мессига қолдириб кетди  3 10:01"Ювентус" бир трансферни деярли амалга оширди  2 10:01Бугун Суперлиганинг 12-тури якунига етади  8 09:57Нуриддин Ҳасанов “Сўғдиёна”да  1 09:55Фред “Ман Сити”га эмас, балки МЮга ўтиши мумкин   0 09:49Златан Ибрагимович рақибига тарсаки туширди (ВИДЕО)  6 09:40“Челси”нинг асосий трансфер нишони аниқ — Левандовски   4 09:25Саррининг агенти: Биз ҳеч кимдан таклиф олмадик   2 09:05Моуриньо Эрик Байи билан хайрлашишга тайёр   8 08:50Буффон ПСЖга ўтиши борасидаги гап-сўзларга изоҳ берди   3

Ҳусниддин Ғофуров: “Явор”нинг ютуқларига ўз хиссамни қўшиш учун бор кучимни ишга соламан” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Явор”нинг ютуқларига ўз хиссамни қўшиш учун бор кучимни ишга соламан”

Тан олиш керак, ёзги трансфер ойнаси хар галгиданда шов-шувли харидлар билан қизиб бормоқда.
Олдинроқ хабар берганимиздек, Тошкентнинг “NBU-Осиё” жамоаси ҳужумчиси Ҳусниддин Ғофуров бундан бир неча кун олдин Сербияга жўнаб кетганди. Боиси 19 ёшли футболчи Иваницанинг “Явор” жамоаси мураббийлари эътиборига тушиб қолганди. Шунинг учун келишувга биноан футболчи дастлаб, Иваницага бориб жамоа машғулотларида иштирок этиши ва ҳаракатлари манзур бўлса, кейин ўзаро шартнома имзоланиши кўзда тутилганди. Якунда эса истеъдодли ҳужумчининг ҳаракатлари хориж клубининг мураббийларига маъқул келган кўринади. Сабаби Ғофуровга куни-кеча “Явор” раҳбарияти шартнома таклиф қилган. Бунга лаббай дея жавоб берган биринчи лиганинг биринчи босқичдаги тўпурари, янги жамоаси билан уч йиллик битимга имзо чекди. Эндиликда ҳамюртимиз ўзини Сербия премьер лигасида кўрсатиши керак бўлади. Буни айни пайтда футболчининг ўзи ҳам жуда яхши хис этиб турганини суҳбат давомида билиб олиш қийин эмасди.

Келишувга эришилганидан сўнг Ғофуров ҳамкоримиз “Футбол Экспресс” нашрига махсус интервью берди.

- Салом, Ҳусниддин сизни “Явор” билан келишувга эришганингизни эшитдик. Кайфиятлар ҳам шунга монанд юқори бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Бу ерга келишимдан кўзланган мақсадим ҳам “Явор” мураббийларида илиқ таассурот қолдириш ва энг асосийси келгуси фаолиятимни европада давом эттириш эди. Худога шукур, ҳаммаси мен учун ижобий якун топди. Яқинда клуб билан уч йиллик битим имзоладим.

- Очиғи, 19 ёшли футболчининг биринчи лигада ўйнаб, Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган клубни эътиборига тушиши мухлислар учун қизиқ туюлмоқда. Айтингчи, европа клубига ўтиш жараёни аввалига қандай бошланганди ўзи?

- Биласизми, илгари ҳам хорижда тўп тепишим мумкин эди. Чунки ўз вақтида Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоасидан ҳам таклиф бўлганди ва ўшанда мазкур клубнинг йиғинида бўлиб қайтганман. Ўша вақтда жамоани ўзбек футболи жамоатчилигига таниш бўлган Виктор Кумиков бошқарарди. Аммо бироз ёш эканлигим боис, озгина тажриба етишмагани деб ўйлайман. Балки хаёжон бўлгандир. Шундан сўнг, бор эътиборимни “NBU-Осиё”даги фаолиятимга қаратдим ва ўз устимда астойдил ишладим. Бу йилдан эътиборан, асосий таркибда майдонга тушишни бошладим ва гувоҳи бўлганингиздек, бир қатор голлар уришга эришдим. Шу боис яқинда агентим “Явор”дан қизиқиш борлигини, агар истасам Иваницага бориб, кўрикда иштирок этишим мумкинлигини айтди. Шу тарзда Иваницага келдим ва йиғинларда қатнашдим. Машғулотларда икки ҳисса куч билан ишладим. Битта ўртоқлик ўйинида мураббийлар бир бўлим синаб кўришди. Ва шу тариқа якунда жамоада қолишим ойдинлашди.

- Наҳотки мураббийлар битта ўртоқлик ўйини орқали имкониятларингизни тўлиқ билиб олишган бўлса?

- Билмадим, улар мени машғулот жараёнида ҳам диққат билан кузатишди. Биринчи синов-назорат ўйинида бошланғич таркибдан жой олдим ва бир тайм ўйнадим. Афсуски бу баҳсда биз 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Қолган назорат ўйинларида эса мураббий бошқа футболчиларни синаб кўрди. Мен эса ўша куни машғулотда қатнашдим.

- Шартнома имзоланаётган пайтда, бош мураббий ёки клуб раҳбарлари билан гаплашдингизми?

- Ҳозирча, батафсил яккама-якка суҳбатлашиш имкони бўлмади. Лекин улар менга ишонишмоқда. Буни ҳозирдан сезяпман. Янги мавсумда жамоага фойда келтирувчи голлар уришимни кутишмоқда. Албатта мен ҳам ўз навбатида ишончни оқлаш учун, бор кучимни ишга соламан.

- “Явор”нинг ўйин услуби хусусида нима дейсиз. Унга мослашиб олиш жараёнини қандай ўтказмоқдасиз?

- Бу ерда техникага катта эътибор қаратишар экан. Шунингдек мураббий футболчилардан асосан қисқа паслар орқали ҳужум ташкил этишни талаб қилади. Ўйин тезкор анча. Аста секин мослашиб боряпман. Бу борада менга барча футболчилар ёрдам бермоқда. Умид қиламанки, дебют мавсумимда “йўқолиб” қолмайман.

- Бош мураббий Богича Богивевич ва унинг ўтказаётган машғулотлари қандай таассурот қолдирмоқда?

- Тассуротлар ижобий. Европа футболи мухити ҳукмронлик қилмоқда хар ҳолда. Бош мураббийнинг тажрибали эканлиги кўриниб турибди. Гарчи у билан тўлиқ суҳбатлаша олмаётган бўлсамда, Богичевичнинг мендан умиди катта эканлигини ҳис қиляпман. Ўтказаётган машғулотлари ҳам қизиқарли бўлмоқда. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз.

- Сиздан бошқа яна ўзга давлатдан келган футболчилар ҳам бўлса керак?

- Ҳа, айни пайтда мураббийлар бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Уларнинг орасида легионерлар ҳам бир талай. Маъқул келганлари билан эса шартнома имзоланмоқда.

- Сизни у ерда мураббийлар қайси чизиқда синаб кўришмоқда?

- Бу ерда ҳам одатдагидек, олдинги чизиқда ҳаракат қиляпман.

- У холда айтингчи, ҳужум чизиғидаги рақобат қай тарзда?

- Нафақат ҳужумчи чизиғидаги, балки бошқа позициялардаги рақобат ҳам кучли. Мураббийлар футболчиларни муносибларини олиб қолишмоқда. Янги мавсумда менга осон бўлмаслигини биламан. Лекин осонликча ютқазишни истамайман, курашаман.

- “Явор”да клуб базасида истиқомат қиляпсизми? Агар шундай бўлса, базадаги шароитлар қандай экан?

- Йўқ, бу ерга келганимда шаҳардаги меҳмонхонага жойлаштиришди. Ҳамон шу ердаман. Клуб қароргоҳига қачон кўчиб ўтишимни билмайман. Шароитларга келадиган бўлсак, ҳаммаси яхши.

- Иваница шаҳри ва янги жамоангиз ёқдими?

- Албатта, “Явор” менга жуда ёқди. Клуб ўз тарихига эга, 1912 йили ташкил топган экан. Бу ерда ҳаммаси профессионал тарзда иш юритади. Шаҳарга келсак, билишимча, Иваница катта вилоят эмас экан. Кичкина шаҳарча деса ҳам бўлади. Аммо шунга қарамай, Иваницада зерикиб қолмайсиз. Анча кўникиб ҳам қолдим.

- Тил борасида қай тарзда йўл тутмоқдасиз? Ёки инглиз тилини биласизми?

- Йўқ, ҳозирча биргина шу муаммо бўлиб турибди. Бу ерда инглиз тилини мукаммал биладиган танишим бор. Айнан шу инсон менга бу борада яқиндан ёрдам бермоқда.

- Демак, инглиз тилини ўрганишга киришсангиз ҳам бўлади. Шундай қиласизми?

- Йўқ, мен бу ерда маҳаллий тилни ўрганишни бошлаб юбордим. Яъни ҳозирча Серб тилини ўрганмоқчиман.

- “Явор” раҳбарияти янги мавсум арафасида клуб олдига қандай вазифа қўймоқда?

-  Ҳозирча бу ҳақда ҳеч гап йўқ. Тахминимча, чемпионат бошланишига бир-икки кун қолганида йиғилаш ўтказилади ва ўшанда мақсад ва вазифалар айтилса керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўртоқлик учрашуви. Ёшартирилган Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди Ўртоқлик учрашуви. Ёшартирилган Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди
Теҳронда ЖЧ-2018 иштирокчиси Эрон ва ёшартирилган Ўзбекистон миллий...  519
Испания терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинди. Мората ЖЧга бормайди Испания терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинди. Мората ЖЧга бормайди
Испания терма жамоаси матбуот-хизмати ЖЧ-2018га борадиган 23 нафар...  110
А Cерия. “Интер М” сўнгги турдаги драмaтик баҳсда “Лацио”ни мағлуб этиб, ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқди
А Cерия. “Интер М” сўнгги турдаги драмaтик баҳсда “Лацио”ни мағлуб этиб, ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқди
Италия А Cериясининг сўнгги 38-турида “Лацио” ўз майдонида “Интер”ни...  106
"Челси" - Англия кубоги соҳиби "Челси" - Англия кубоги соҳиби
Англия кубоги финали доирасидаги "Челси" - "Манчестер...  95
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг