

“Бенфика“ ҳимоячиси Альваро Каррерас фаолиятини Мадридда давом эттиради. Бу ҳақида инсайдер Романо хабар бермоқда. “Қироллик клуби“ футболчининг трансфери учун 50 миллион евро тўлайди. Альваро Каррерас билан эса 5 йиллик шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Альваро Каррерас ўтган мавсум 52 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 5 та голга ассист бўлган.



