UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  0 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  5 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  2 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  44 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7

Ҳайдаров: "Хоразм"га гол уриш осон эмас" Янгиликлар

Ҳайдаров: "Хоразм"га гол уриш осон эмас"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Қўқон-1912

Егор Кондратюк - 35'

Про лига. 18-тур

27/08/2024, 18:00

0
:
1
Тугади

Хоразм

45'
90'
35'  Егор Кондратюк

Ўйин ҳақида

- Аввало ғалаба билан клубимиз раҳбарияти, жамоамиз аъзолари ва мухлисларни табриклайман. Кўрдинглар, оғир ўйин ўтказдик. "Хоразм" жамоасига гол уриш осон бўлмаяпти. Жамоа биринчи даврадагидан кўра ҳозир анчайин ўсган. Ўша "Бухоро" билан ўйинда ҳам бу жамоа 1 киши кам ўйнаганига қарамасдан деярли сўнгги дақиқаларга қадар дуранг ҳисобни ушлаб турганди. Шу боис бизга ҳам бугун осон бўлмади.

- Исмоилов ва Зокиржоновлар таркибда кўринмаётганига сабаб нима?

- Дониёр Исмоиловда жароҳат бор. Айни дамда унга тикланиб олиш учун вақт керак. Зокиржонов руҳан тайёр эмас, ўйинлар мобайнида тайёрлаб борамиз. Ундан умидимиз катта.

- Суннатилло Поёнов ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам фаоллик намойиш этмоқда. Шу ҳақида фикрингиз?

- Поёновни қанот ҳимоясида ўйнатиш учун олгандик. Бироқ, у давралар оралиғида ташкил этилган ўртоқлик ўйинларида ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Универсал футболчи, вазиятга қараб Поёновни ҳужумда ва ҳимояда синаб кўраяпмиз.


Про лига. "Бухоро" ирода кўрсатди, "Қўқон-1912" минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика