

Ҳимоячи Ашраф Ҳакими борасида ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги музокараларнинг тафсилотлари маълум бўлди.
Футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома тузиш учун аллақачон Парижга келган, ўртадаги воситачи Давиде Липпи эса "Интер" клуби офисига ташриф буюрган.
ПСЖ Ҳакими трансфери учун 60 миллион евро тўлайди, яна қўшимча 11 миллион евро эса турли бонус шаклида тақдим этилади.



