UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  0 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  24 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  17 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  14 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  1 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  3

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз Янгиликлар

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз

Бугун «Локомотив» футбол клуби бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.
Ҳаким Қаюмович футболчилик фаолияти давомида Душанбенинг «Помир», «Локомотив» (Москва) ҳамда «Арсенал» (Тула) жамоалари сафидаги чиройли ва мазмунли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1992 йилги мавсумда эса биринчи Россия чемпионати якунларига кўра энг яхши 33 нафар футболчи қаторидан жой олди. Бутсаларини михга илганидан сўнг Фузайлов ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрди ва аввалига (1998-1999 йиллар) «Бухоро» жамоасини бошқарди. Кейинги уч мавсум давомида «Самарқанд-Динамо»да фаолият кўрсатди ва шу йиллар давомида самарқандликларнинг миллий чемпионатларимиздаги энг юқори кўрсаткичини (2000 йил, 4-ўрин) қайд этишларида муҳим ўрин тутди. 2003 йилда бир мавсум «Андижон»га устозлик қилган Фузайловнинг кейинги фаолияти бир қатор Россия клубларида давом этди. Ниҳоят 2012 йилда таниқли мутахассиси яна ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Ўзбекистонга қайтди ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида катта мураббий лвозимида фаолият кўрсата бошлади. Мавсум ўрталарига келиб Фузайловга бош мураббий вазифасини бажариш ишониб топширилди ва Ҳаким Қаюмович ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида темирйўлчилар билан ажойиб натижага эришди. «Локомотив» ўз тарихида биринчи марта чемпионат совриндорлари сафидан жой олди. Жорий мавсумни эса Фузайлов шогирдлари янада кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда ҳам чемпионлик, ҳам кубок учун курашни давом эттиришмоқда. Албатта жамоа эришаётган бу муваффақиятлар замирида шубҳасиз бош мураббийнинг хизматлари беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти, «Локомотив» профессионал футбол клуби маъмурияти ҳамда жамоанинг кўп сонли мухлислари номидан Ҳаким Қаюмович Фузайловни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Ишонамизки, Фузайлов бош мураббийлигида «Локомотив» клуби ҳали кўплаб ғалабаларга эришади ва ўз мухлисларини қувонтиришда давом этади. Бу йўлда Ҳаким Қаюмовичга куч-қувват ва сабр-бардош тилаб қоламиз.

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика