UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  22 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

Ҳаким Фузайлов: “Яқин ўн кун ичида кўп нарсага ойдинлик киритилади” Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: “Яқин ўн кун ичида кўп нарсага ойдинлик киритилади”

Бугун “Локомотив” стадионининг анжуманлар хонасида клуб спорт директори Равшан Муқимов ҳамда бош мураббий вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайлов билан матбуот анжумани ташкил этилди. Суҳбат давомида мураббийлар бир нечта саволларга жавоб қайтаришди.
-   Якунига етган мавсумдан қониқдингизми?
Ҳаким Фузайлов:
- Осиё чемпионлар лигасидан эрта чиқиб кетганимизни ҳисобга олмаганда, ҳа. Миллий чемпионатда иккинчи ўринни олдик, Ўзбекистон Кубогида ярим финалга қадар етиб бордик. Буни эса “Локомотив” учун яхши натижа десак бўлади. Биз ушбу ютуқлар орқали бир қадам олдинга қадам ташладик.
Равшан Муқимов: - Албатта, бу ютуқлар ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Бунинг учун ҳамма қўлидан келганча ҳаракат қилди. Шу ўринда клубимизни қўллаб турган ҳомийларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Хусусан “Ўзбекистон темирйўллари ДАТК” бошқарув раиси Раматов Очилбой Жуманиёзовичга алоҳида раҳмат айтсак арзийди.
 
-   Легионерлардан Алан Кусов жамоага киришиб кета олмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
Ҳаким Фузайлов:
- Биз уни катта ниятлар билан қўлга киритгандик. Аслида Алан яхши футболчи, фақат жароҳат олгани тўлиқ ўйнаб кетишига тўсқинлик қилди.
 
-   Яқинда “Бунёдкор”дан Лутфулла Тўраевнинг “Локомотив”га ўтгани ҳақида хабарлар чиқди.
Ҳаким Фузайлов:
- Ҳа, биз Лутфуллани ўз сафимизга қўшиб олдик ва бундан жуда мамнунмиз. Ўйлайманки, олий лигадаги кўп жамоалар ўз таркибида Тўраевдек меҳнаткаш футболчи бўлишини хоҳлайдилар. Биз уни ўзининг позициясида ўйнатмоқчимиз. Лутфулла кўпроқ ҳужумга қўшиладими ё ҳимоячиларга ёрдам бериш билан шуғулланадими, буни кейинроқ ўйлаб кўрамиз.
 
-   Тажрибали дарвозабон Павел Бугалонинг кетиши баъзи гап-сўзларга сабаб бўлди. Эшитишимизча, унинг дарвозада тургиси келмаган экан.
Равшан Муқимов
: - Бу бўлмаган гап. Бугало – тажрибали посбон, фақат биз таркибни ёшартириш мақсадида у билан хайрлашишни маъқул кўрдик. Ўйлайманки, Тимур Ғаниев ҳам ёмон дарвозабон эмас. Шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Сарвар Каримов ҳам келажагимиз ҳисобланади.
 
-   Агар “Локомотив” ўз сафига бирорта кучлироқ дарвозабонни қўшиб олмаса, жамоа кейинги мавсум анча қийналиши мумкин.
Ҳаким Фузайлов: -
Бу фикрга қўшилмай илож йўқ. Агар таркибни бирорта маҳаллий дарвозабон билан тўлдириб олсак, ёмон бўлмасди. Мабодо ўзимиздан дарвозабон топа олмасак, унда легионерларга мурожаат қиламиз.

-   “Бунёдкор”дан Жасур Ҳасанов келиши мумкинми?
Ҳаким Фузайлов:
- Тўғри, у бизнинг рўйхатдан жой олган, лекин клубимизга келадими-йўқми, ҳали маълум эмас. Ўйлайманки, яқин ўн кун ичида кўп нарсага ойдинлик киритилади. Агар жамоамизга бирорта янги футболчи келиб қўшилса, бундан биринчи бўлиб сизларни хабардор қиламиз.

-   “Локомотив” ОЧЛ баҳсларини қайси стадионда ўтказади?
Равшан Муқимов
: - Заявкани тақдим этаётганда ўзимизнинг стадионни кўрсатганмиз. Менимча, рақибларни шу стадионда қабул қилсак, бундан мухлислар ҳам хурсанд бўлишади.
 
-   Маълумки, “Локо” бу йилги чемпионатда фақат тўртта ўйинда мағлубиятга учради. Сиз учун қайси мағлубият энг аламлиси бўлди?
Ҳаким Фузайлов: -
Албатта, сафарда “Қизилқум” ва “Динамо” билан кечган беллашувлардаги мағлубият. Чунки ҳар иккала баҳсда ҳам ташаббус тўлиқ биз томонда бўла туриб ютқазиб қўйдик. Натижада чемпион бўла олмадик.

-   Сизнингча, олий лиганинг энг яхши уч футболчиси ким?
Ҳаким Фузайлов:
- Артур Геворкян, Олександр Пишур ва Жамшид Искандеров.

-   Нега “Локомотив”дан ҳеч ким йўқ?
Ҳаким Фузайлов:
- Агар жароҳат олмаганида Фарҳод Тожиевни ҳам бу рўйхатга киритган бўлардим.
 
-   Жамоа янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлайди?
Ҳаким Фузайлов:
- Келаси йил ОЧЛда иштирок этишимизни инобатга олиб, мавсумга вақтлироқ ҳозирлик кўрамиз. Дастлаб декабрда йиғилиб, Тошкентда йиғин ўтказамиз. Кейин январда БАА ҳамда февралда Туркияга бориб, жами 14та ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчимиз.  

Хайрулла Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика