UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  8 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  13 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

Ҳакам хато қилганида... Янгиликлар

Ҳакам хато қилганида...

Хабарингиз бор, куни кеча "Оқ-тепа" жамоаси Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 8-турида Самарқандда “Регистон” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мазкур беллашувда вакилларимиз ҳисобни очишди. “Оқ-тепа” тўпурари Маъруф Аҳмаджонов 23-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, ўз ҳисобига мавсумдаги 12-тўпни ёзиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган беш дақиқанинг учинчисида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Маълум бўлишича, ўша вазиятда ёрдамчисининг фикрига қўшилган марказий ҳакам Акмал Раҳимов қўпол хатога йўл қўйган. Буни жамоамиз Тошкентга қайтиб келганидан сўнг, футболчиларимиз айтиб беришди. Қуйида ярим ҳимоячилар Хислат Усмонов ва Бобур Абдураҳмоновларнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

Бобур Абдураҳмонов: - Беллашув бош ҳаками ўйин аввалиданоқ майдон эгаларига ён босди. Унинг ҳар бир қарори “Регистон”нинг фойдасига хизмат қилди. Энг ёмони, ўйин якунида ёрдамчисининг қарорига қўшилиб, қўпол хатога йўл қўйди ва дарвозамиз томон йўқ жойдан пенальти белгилаб, бутун меҳнатимизни чиппакка чиқарди. Ўша вазиятда мезбонлар аъзоси ҳимоячимиздан қочиб кетиб, жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Балки чарчагандир ёки оёқлари бир-бирига урилиб кетгандир, хуллас йиқилди. Бош ҳакам жим турганди, лекин қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, “Регистон” аъзосига қўполлик ишлатилди, дея реферини огоҳлантирди. Ваҳоланки, ўша вазиятда жамоадошим рақиб ўйинчисига умуман тегмаганди, унинг ортидан югуриб келаётганди. Иккала футболчининг орасида сезиларли масофа бор эди. Ёрдамчи ҳакам нега бундай қарор қабул қилганига умуман тушунмадик. Бош ҳакам ҳам унинг фикрига қўшилгани жуда ғалати. Қолаверса, беллашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилиши ҳам шубҳали.

Хислат Усмонов: - Аниқ айтишим мумкин, ҳакамлар шу куни бизга умуман футбол ўйнаш имкониятини беришмади. Фақат мезбонларнинг фойдасига қарор қабул қилишди. Бунақасини кўрмагандим. Қанот ҳакамлари биз ҳужумга ўтган вақтимизда “офсайд”га тушиб қолдиларинг, дея байроғини кўтараверди. Энг ёмони, ўша ёрдамчилар беллашув якунида бутун меҳнатимизни бир пул қилиб, дарвозамиз томон пенальти белгилашди. Бемалол ишонч билан айта оламан, ўша вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганди. Бу яққол кўриниб турганди. Билмадим, ҳакамлар гуруҳи “Регистон” ўз майдонида мағлубиятга учрашини чин дилдан хоҳламадими? Агар улар шу тарзда ишлайдиган бўлишса, фаолиятининг охирига қадар биринчи лига ўйинларида ҳакамлик қилишади. Халқаро мусобақаларни қўйиб туринг, ҳатто олий лигадаги беллашувларни ҳам бошқаришмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика