Гвардиола - иккита требл қайд этган биринчи мураббий

Aslanov Jasurbek
11 июн 2023
Пеп Гвардиола иккита требл амалга оширган тарихдаги биринчи мураббийга айланди.

Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигаси финалида "Интер"ни мағлубиятга учратди (1:0). Бундан ташқари "Сити" жорий мавсум АПЛ ва Англия Кубоги ғолибига айланди.

Гвардиола 2008/09 мавсумда "Барселона" билан Чемпионлар лигаси, ЛаЛига ва Испания Кубогида зафар қучган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia