

"Манчестер Сити" ғалаба учун келганди ва буни уддалади. Термалар танаффусидан кейин нималар бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Майдон ўрилмагани учун чимга мослашиш қийин бўлди. Ҳа, 5-дақиқада тезкор гол уриш муҳим, аммо олдинда яна 85 дақиқа бор. Иккинчи бўлимда рақиб 4-4-2 схемасига ўтиб, кўпроқ босим қила бошлади. Биз эса учинчи ҳудудда тўпни олиб қўя олмаганимиздан кейин муаммолар бошланди.
Совринга давогарлик қилиш ажойиб, аммо барчаси апрель-май ойидаги ҳолатга боғлиқ. Биз сўнгги 10-11 ой давомида юқори даражада курашдик", - деди Гвардиола.



