Гвардиола: "Мени "Олтин тўп" қизиқтирмайди, умуман..."

Narzulla Saydullayev
25 окт 2024
"Манчестер Сити" бош мураббйи Пеп Гвардиола "Олтин тўп" ҳақида гапирди.

Балки, футболчилар бу ҳақда ўйлашар, аммо мени "Олтин тўп" қизиқтирмайди, умуман. Энг муҳими – Холанд бахтли ва хурсанд.

Унга қийинлигини биламан, рақиблар 3 нафар марказий ҳимоячи, 2 нафар таянч ярим ҳимоячилари, баъзида қанот ҳимоячилари билан ҳимояланишади.

Ҳар бир тўп узатилган пайтда ҳимоячилар Эрлингни ушлаб олишади. Бу ҳақда кўп гаплашганмиз ва барибир тўп унга етиб боришини биламиз.

"Спарта"га қарши баҳсда у иккита гол урди, яна битта бош билан яхши зарба берди", - деди Гвардиола.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: manchestereveningnews.co.uk