Гвардиола "Лейпциг" билан 1:1дан сўнг: "Одамлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди, аммо бу имконсиз"

Aziz Tukhtamuradov
23 фев 2023, 07:57
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Лейпциг"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Сити" биринчи таймни яхши ўтказди. Кейин нима бўлди? 

- "Лейпциг" бизни олдинга боришга мажбур қилди. Аммо ўтказиб юборилган голдан сўнг биз қайтдик ва яхши 15-20 дақиқани ўтказдик. Бизда яхши имкониятлар бўлди. Натижа Манчестерда ҳал бўлади. Мен ўйиндан мамнунман. 


- Сиз фақат танаффусда жамоа ўйинидан мамнун бўлган кўринасиз...

- Йўқ, бутун ўйиндан мамнунман, фақат биринчи таймдан эмас.


- Хатто уларнинг иккинчи таймда кўрсатган ўйинидан кейин ҳамми? 

- Нима кутгандингиз? Биз бу ерда ўртоқлик ўйини ўтказдикми? "Лейпциг"нинг нечта ўйинини кўргансиз? Одамлар биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди. Аммо бу имконсиз. Бизда 10 кун ичида 4 та ўйин бўлди, парвозлар ҳам. Биз яхши жамоамиз, аммо кечирасиз, 4:0 ҳисобида юта олмадик. 


- Сиз тиғиз тақвим ҳақида гапирдингиз, аммо ўйин давомида алмаштиришлар қилмадингиз. 

- Йўқ, мен жамоада барчаси жойида эканлигини кўрдим. Ушбу таркиб билан давом этишга қарор қилдим. Бернарду марказда кўп назорат қилди, бу керак эди. 


- Ўйин охирида қўл билан ўйнаганлик учун пенальти берилиши керак деб ўйламайсизми? 

- Ўша вазиятни кўрмай қолдим, изоҳ бера олмайман. Аммо нима бўлганини биламан", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA