UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Гулистон" - "Қўқон 1912" учрашувида тўртта пенальти белгиланди Янгиликлар

"Гулистон" - "Қўқон 1912" учрашувида тўртта пенальти белгиланди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 29 июль куни Қибрай туманидаги “Дўрмон” стадионида биринчилик вакили, олий лига йўлланмалари учун кураш олиб бораётган “Қўқон 1912” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Гарчи, учрашув гулистонликлар томонида бўлишига қарамасдан қўқонликлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 7-дақиқада Азиз Тўхтабоев пенальтидан унумли фойдаланди - 0:1. Шундан кейин ҳужумга зўр берган Б.Ашурматов жамоаси 15-дақиқага келиб мувозанатни тиклашди. Бу паллада Сергей Рекун чамаси 12 метрлардан Азиз Ашуровни доғда қолдирди – 1:1. 22-дақиқада қўқонлик ҳимоячи Хуршид Узоқбоев жамоамиз ҳимоячиси Бобур Акбаровга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Олимжон Тўйчибоев “Қўқон-1912” дарвозасига пенальти белгилади. Жарима зарбасини сардоримиз Хуршид Йўлдошев аниқ амалга оширди – 2:1. Танаффусдан кейин ҳам “Гулистон” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб туришди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ якунловчи зарбани йўллашда сирдарёликларга аниқлик етишмади. 53-дақиқада жамоамиз машғулотларида қатнашаётган Шукур Жумабоев ажойиб тарзда Азиз Ашуров дарвозасини аниқ нишонга олди – 3:1. 82-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирган Азиз Тўхтабоев ўз дублини расмийлаштирди. Такъидлаш жоизки, бош ҳакам Олимжон Тўйчибоев майдонда ҳжамоамаракат қилган рақиблар дарвозасига иккитадан – жами тўртта (!) пенальти кўрсатди. 


"Гулистон" - “Қўқон 1912” – 3:2 (2:1). Дўрмон.
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Набижон Рўзимов, Тимур Галеев.
“Гулистон”: 1.Илхом Жуманов, 3.Акбар Сатттаев, 18.Бобур Акбаров, 22.Тохир Шамшитдинов, 23.Сарвар Жўраев, 28.Иляс Хайров, 25.Элёр Жахонов,7.Раббим Хасанов, 9. Хуршид Йўлдошев, 15.Сергей Рекун, 27.Константин Боев.
Захирадан тушганлар: Дониёр Усмонов, Ғанишер Самандаров, Шукур Жумабоев, Дилшод Шукуров, Нодир Тешабоев, Жасур Отажонов, Зафар Қорақулов, Миржалол Қурбонов, Рустам Қодиров, Ҳабибулло Буватаев, Санжар Баратов, Дилмуҳаммад Худойбердиев.

“Қўқон 1912”: Азиз Ашуров, Азиз Ёқубов, Александр Критинин, Хуршид Узоқбоев, Мухсин Низомиддинов, Рахматилло Мелибоев, Лазиз Сафоев, Баходир Акрамов, Давлат Ёрбеков, Азиз Тўхтабоев, Аҳмаджон Раимжонов.
Захирадан тушганлар: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Али Йўлдошев, Рустам Абдуҳамидов, Абдулла Мирзаев.

Голлар: Сергей Рекун (15), Хуршид Йўлдошев (22-пен.), Шукур Жумабоев (53) --Азиз Тўхтабоев (11, 82, иккаласини ҳам пен.).
Амалга оширилмаган пеналти: Хуршид Йўлдошев (30).
Четлатиш: Ж.Отажонов (63) – А.Йўлдошев (63)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика