UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  1 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3

"Гулистон" бугун "Нефтчи" билан куч синашди Янгиликлар

"Гулистон" бугун "Нефтчи" билан куч синашди

Олий лига дебютанти "Гулистон" сафини бир қатор етакчи футболчилар тарк этаётгани хақида кўп гапирилмоқда.
Чиндан ҳам Ҳислат Чилматов, Бобур Акбаров, Носир Отақўзиев, Собир Усмонхўжаев, Иброҳим Раҳимов ҳамда Алишер Шоғуломов каби футболчилар бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Жиддий йўқотишларнинг сабаби эса юзага келган молиявий муаммо билан боғланмоқда. Албатта, тан олиш керак, бугунги кунда футболда кўп нарса моддий жиҳатга боғлиқ бўлиб қолди.

Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз чиқишларида ҳар қандай холатда ҳам "Гулистон"да қолиб мавсум охирига қадар ишлашини айтиб ўтганди. Шу боис Ашурматов бугунги кунда клубнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, имкон қадар футболчиларни иккинчи давра баҳсларига тайёрлаб бормоқда. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун бир қатор ёшлар кўрикка таклиф этилган. Уларнинг орасида "Пахтакор" аъзоси Сергей Рекунни кўриш мумкин. Шунингдек ўринбосарлар таркибидан ҳам бир талай футболчилар асосий жамоага жалб этилган.

Бугун жамоа Тошкентда "Нефтчи" билан ўртоқлик учрашувни ўтказди.

"Гулистон": Дониёр Усмонов, Миржалол Қурбонов, Жасур Отажонов, Акбар Саттаев, Тоҳир Шамсиддинов, Сарвар Жўраев, Ҳуршид Йўлдошев, Роббим Ҳасанов, Зафар Қорақулов, Нодир Тешабоев, Сергей Рекун.
Захирадан тушганлар: Константин Боев, Рустам Қодиров ва бир қатор ёшлар.

Гарчи таркиби ёш футболчилардан ташкил топган бўлсада, мазкур баҳсда "Гулистон" рақибига жиддий қаршилик кўрсата олганини айтиб ўтиш керак. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни Сарвар Жўраев очди. Шундан сўнг, "Нефтчи" таркибида тўп сурган Павел Смоляченко ва Мирзакамол Камолов рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб эса Гулистон захирасидан майдонга тушган Боев ва Қодиров ҳам шу куни ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Учрашув охирларида эса "Нефтчи"да кўрикдан ўтаётган Мўйдин Мамазулумов баҳсдаги сўнгги голни киритиб, ҳисобни 3:3 кўринишини таъминлади.

Биринчи даврада "Гулистон" шарафини ҳимоя қилган Бобур Акбаров ва Алишер Шоғуломов мазкур ўйинни мухлислар қаторида кузатишганини ҳам айтиб ўтиш керак.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика