

Париж клуби "Камп Ноу"да 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди, 22 ёшли франциялик футболчи эса 3та гол урди.
"Килиан учун мамнунман. У бўлажак суперюлдуз. Мбаппе тез орада Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига чиқади. У ажойиб баҳс ўтказди", - дейди Антуан.
Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 6та ассист қайд этди.
Париж ва Каталония клублари ўртасидаги жавоб ўйини 10-мартда Парижда бўлиб ўтади.



