Гризманн: "Атлетико"дан совринлар сабаб кетмадим"

Mirjalol Normatov
26 дек 2019, 20:57
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Атлетико"дан совринлар сабабли кетмаганини айтди.

"Совринлар ютиш ёки ЕЧЛда ғалабага эришиш учун "Атлетико"дан кетмадим. Янги ўйин услублари ва персонал даражани ошириш учун ҳам "Барселона"га ўтдим.

"Атлетико" ҳам ЛаЛига ёки ЕЧЛни ютишга қодир жамоа. Уларнинг мураббийи ва жамоаси бор ва улар бундай вазифани уддалай олишади", - деди Гризманн.

"Барселона" таркибида Гризманн 23 ўйинда 8 гол урди ва 4 голга ассист бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com