UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  49 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44

Ғиёсжон Комилов: "Андижон"га қарши ўйнаш мен учун шараф" Янгиликлар

Ғиёсжон Комилов: "Андижон"га қарши ўйнаш мен учун шараф"

Ўтган мавсум "Андижон" жамоаси шарафини ҳимоя қилган "Машъал" клуби футболчиси Ғиёсжон Комилов навбатдаги турда "Андижон"га қарши ўйин олдидан клуб сайти учун ўз фикрларини билдириб ўтади.
- Ғиёсжон "Машъал" мавсумни дуранг билан бошлади ва ўтган турда амалдаги чемпионга имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб мана шу бўлиб ўтган икки учрашув ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
 
"Сўғдиёна"га қарши ўйин бизга қийин бўлди. Сўнгги дақиқагача ғалабага ишонган эдим. Омадсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик ва икки очкони бой бердик дея оламан. "Бунёдкор"га қарши эса ўз ўйинимизни умуман кўрсатиш имкони бўлмади. Амалдаги чемпион бўлган тақдирда ҳам 70 дақиқагача устунлик борасида тенглик эди. Ўтказилган гол эса очиқ ўйин кўрсатишимиз кераклигини кўрсатди. Вабанкда эса яна битта гол ўтказдик. Ҳозирда жамоага киришиб кетдим ва яхши ўйинларимни кўрсатишимга ишонаман.
 
- Навбатдаги турда жамоамиз сизнинг собиқ жамоанингизга қарши бўлиб ўтади. Бу борада айнан сиз учун аҳамияти бошқача бўлса керак?
 
Албатта мен учун "Андижон"га қарши майдонга чиқиш шараф. Майдонда бор имкониятимча ўйин кўрсатиб "Машъал"га фoйда келтиришни истайман. "Андижон"да яхши хотиралар қолган ва Азамат Абдураимов катта футболга олиб кирди. Мен Азамат акани шогирди сифатида кўрсатмаларига амал қиламан. Ҳар бир учрашувда барча имкониятимизни жамоам манфати учун кўрсатаман. Бу ҳақида Абдураимов ҳам айтиб ўтган. Аҳамияти ҳақиқатдан ҳам катта. "Андижон"да мухлислар босими ўйинга таъсир кўрсата олади. Мухлисларга оддийгина айтсак гап йўқ.
 
- Айнан футболга яъни катта футболга кириб келишингиз борасида айтиб ўтдингиз, Бу борада тўлиқроқ маълумот бера оласизми ?
 
Дастлаб футболга отам сабабчилар. Отам дастлаб Тошкент шаҳридаги Кадиешва футбол интернат мактабига олиб борган ва шу ерда футболга кириб келганман. Дастлабки мураббийим эса Жамшид Абдураимов бўлади. Айнан шу инсон туфайли футболга катта қизиқишим ортган. Ундан кейин "Локомотив" ёшлар таркибида майдонга тушдим. У ерда Низомиддин Нортожиев ва Жамшид Абдураимовлар футбол тушунчаларини ўргатди. "Локомотив"нинг асосий таркиб учрашувларида майдонга тушдим. Орада бир йил жароҳат туфайли майдон ташқарисида ўтказдим. Сўнг "Оқ-тепа" жамоасида ярим мавсум иштирок этдим. Ундан кейинги мавсумда Наманганнинг "Хотира-79" жамоасида амалиётга эга бўлдим. Ўтган мавсумда Азамат Абдураимов таклифига кўра "Андижон" жамоасида тўп сурдим. У ердаги иштирокимдан қониқдим. "Андижон" Олий лигага йўл олди ва бунда барча футболчиларни ҳиссаси бор.
 
- Навбатдаги мавсумдан нималар кутмоқдасиз ?

Биринчи навбатда "Машъал" билан Олий лигада юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун тушган ҳолда мухлисларимизни хурсанд қилишини мақсад қилганмиз. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда Ўзбекистон терма жамоасига киришга ҳаракат қиламиз. Бу менинг энг катта орзуларимдан бири.

- Футболдан ташқари нималарга қизиқасиз?

Кўпроқ Европа футболи ўйинларини кўришни яхши кўраман. Интернет орқали хабарлар ўқийман, оилам билан бирга бўламан.  Ҳозирча китоб ўқишга қизиқмайман. Европадан "Реал" клуби муҳлисиман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика