
“Роналду – қойилмақом футболчи ва унинг бу каби финтларни қилишга қодирлигини барчамиз биламиз. Бироқ, назаримда у бу ҳаракати билан рақибини камситганга ўхшади. Ҳа, Криштиану Месси билан бир қаторда энг зўри, аммо бу вазиятда у аҳмоқдек кўринди. Немис футболчилари буни кузатишди. Охир оқибат у нимага эришди? Эҳтимол, ўша ҳолат туфайли камбэк юзага келган бўлиши мумкин”, дейди Хаманн.