ЖЧ-2026. Германия дебютантни аяб ўтирмади! Немислар Кюрасаво дарвозасига 7 та гол урди

14 июн 2026, 23:55
ЖЧ-2026 "E" гуруҳ 1-тур доирасидаги Германия — Кюрасао ўйини якунланди.

ЖЧ-2026. Е гуруҳи. 1-тур
Германия — Кюрасао 7:1

Гол: 6 - Нмеча (Вирц), 21 - Локадия, 38 - Шлоттербек (Браун), 45+5 - Кай Хавертц (пеналти), 47 - Мусиала (Йозуа Киммих), 68 - Натаниэль Браун (Дениз Ундав), 78 - Дениз Ундав (Йозуа Киммих), 88 - Кай Хавертц (Дениз Ундав),
14 июн. Ҳюстон

Германия: Мануэль Нойер, Джонатан Та, Нико Шлоттербек, Натаниэль Браун, Йозуа Киммих, Александар Павлович, Лерой Сане, Джамал Мусиала, Флориан Виртц, Феликс Нмеча, Кай Хавертц.

Кюрасао: Элой Ром, Армандо Обиспо, Шерел Флоранус, Леандро Бакуна, Деверон Фонвиль, Рихедли Базур, Жуниньо Бакуна, Ливано Комененция, Таит Чонг, Юрген Локадия, Сонтье Хансен.

Учрашув якунланди

88. ГОООЛ. Кай Хавертц ҳисобни жуда йирик кўринишга келтирмоқда

gettyimages-2281574677-2048x2048.jpg

83. Ўзбекистонда туғилган Вальдемар Антон Жаҳон чемпионатида дебют қилмоқда. У Йозуа Киммихнинг ўрнига майдонга тушди

78. ГОООЛ. Захирадан майдонга тушган Дениз Ундав ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ҳисоб 6:1 кўринишига келмоқда

76. Кюрасаводан хавфли ҳужум. Маргаританинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

73. Горецка, Рюдигер ва Раум майдонга тушди, улар Та, Нмеча ва Браун майдони тарк этди.

68. ГОООЛ. Натаниэль Браун жуда чиройли гол урмоқда. Ҳозиргина майдонга тушган Ундердан ассист

67. Кюрсаво футболчиси гол урганди, бироқ гол муаллифи офсайдда қолиб кетган экан

64. Дениз Ундав Мусиаланинг ўрнига майдонга тушди Локадианинг ўрнига эса Маргарита майдонга тушди

63. Сане яна бир қулай вазиятга эга бўлди, бироқ яна унинг зарбаси ноаниқ кетди

62. Жаримадан узатилган тўпдан сўнг Леандро Бакуна боши билан зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ кетди

51. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик немисларда, ҳозирда океани жамоаси ўз ярим майдонидан чиқа олмаяпти

gettyimages-2280964924-2048x2048.jpg

47. ГОООЛ. Мусиала иккинчи бўлимнинг бошида ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Қизиқарли кечган биринчи бўлимдан сўнг немислар 3:1 ҳисобида олдинда боришмоқда

45+5. ГОООЛ. Кай Хавертц. пеналтидан унумли фойдаланди ва бўлимга жамоасини 2 та гол фарқи билан олдинга олиб чиқди

45+3. Нмеча бўлим сўнггида яхши ҳаракат қилди ва рақиб футболчи ўз жарима майдончасининг ичида уни йиқитди ва ҳакам иккиланмасдан пеналти белгилади

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди

gettyimages-2280959792-2048x2048.jpg

Мануэль Нойер — Германия терма жамоаси тарихидаги энг ёшга катта футболчи

Кюрасао терма жамоасига қарши учрашув пайтида Мануэль Нойер 40 ёш-у 79 кунлик эди. Бунгача немис жамоаси сафида йирик турнирларда майдонга тушган энг ёшга катта футболчи Лотар Маттеус ҳисобланарди. Маттеус Эвро-2000 доирасидаги Португалияга қарши баҳсда 39 ёш-у 91 кунлик пайтида қатнашган эди.

38. ГОООЛ. Брауннинг бурчакдан узатган тўпини Шлоттербек боши билан дарвозага жойлаб қўйди

36. Ж. Бакунанинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

32. Лерой Сане навбатдаги яхши имкониятидан фойдалана олмади. Бу сафар дарвозабон билан деярли бирга бир чиққан футболчининг зарбасини ҳимоячи қийинчилик билан бартараф этди

30. Немислар голдан сўнг ҳужумлар сонини ва сифатини оширмоқда. Павловичнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

gettyimages-2281562591-2048x2048.jpg

Дик Адвокат — ЖЧ тарихидаги энг ёшга катта мураббийга айланди

Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат жаҳон чемпионатлари финал босқичида ўз жамоасини майдонга бошлаб тушган турнир тарихидаги энг ёшга катта мураббийга айланди.

28. Шлоттербек ҳисобни ўзгартириши мумкин эди, бироқ Ромдан ажойиб сейв

23.Океани жамоаси ҳисобни ошириши ҳам мумкин эди, бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади

gettyimages-2281564224-2048x2048.jpg

22. ГООЛ. Курасаводан тарихий гол. Локадия ҳисобни тенглаштирди ва жамоасининг тарихидаги илк голини урди

14. Немислардан навбатдаги ҳужум. Вирцнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

11. Cане рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ бу зарбага аниқлик етишади

9. Нмечанинг навбатдаги зарбаси жуда хавфли чиқди, бироқ бу зарбага бироз ноаниқ кетди

gettyimages-2281564682-2048x2048.jpg

6. ГООЛ. Учрашувда тезкор гол. Виртснинг узатмасидан сўнг Нмеча ҳисобни очди

Учрашув бошланди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia