UZ

Генрих Мхитарян МЮнинг эрталабки машғулотида иштирок этиш учун клуб базасига келди + ФОТО Янгиликлар

Генрих Мхитарян МЮнинг эрталабки машғулотида иштирок этиш учун клуб базасига келди + ФОТО

Шу кунларда МЮ ва "Арсенал" жамоалари ўзаро ўйинчи алмашишлари мумкин.

"Канонирлар" вакили Алексис Санчес ва "қизил иблислар" вингери Генрих Мхитарян ўзаро жамоа алмашишлари эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

Кеча кечқурун Генрих ўз агенти Мино Райола билан "Манчестер Юнайтед" базасида юргани суратлари тарқалган ва буни кўпчилик улар жамоадан кетаётгани билан боғлаган эди.


Лекин, бугун эрталаб Мхитарян МЮ машғулотида иштирок этиш учун Каррингтондаги базага келаётгани "The Mirror" нашри сураткашлари обьективига тушган. Демак, арманистонлик футболчи кеча жамоадошлари билан хайрлашиб кетгани шунчаки миш-миш. Лекин, бугунги машғулот Генрихнинг МЮдаги сўнгги машғулоти бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.


Воқеалар ривожини кузатамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг