UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  5 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Ўзбекистон Осиё чемпионатида кетма-кет иккита ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон Осиё чемпионатида кетма-кет иккита ғалабага эришди

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Футзал бўйича ОЧ–2018

2-тур учрашуви

3 февраль, шанба

13:30. Тожикистон – Ўзбекистон 2:4

Голлар: Дилшод Раҳматов 9, - 0:1. Даврон Чориев 12, - 0:2. Умед Кузиев 18, - 1:2. Машраб Одилов 26, - 1:3. Даврон Чориев 37, - 1:4. Дилшод Саломов 39 дабл пенальти, - 2:4.

Тожикистон (биринчи бешлик): 1.Фируз Бекмуродов, 6.Раҳмонали Шарипов, 8.Шавкат Ҳалимов, 10.Некруз Алимаҳмадов, 14.Дилшод Саломов

Захира: 2.Муродулло Алиқулов, 3.Иқболи Воситзода, 4.Баҳодир Хожаев, 5.Собиржон Гуляков, 7.Рустам Ҳамидов, 9.Файзали Сардоров, 11.Фируз Сангов, 12.Умед Кузиев, 13.Муҳаммаджон Шарипов

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ



40. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Агар Япония бугун Жанубий Кореяни мағлуб этса Ўзбекистон ва Япония чорак финалга чиқади. 

40. ЗАРБАААААААААА! Абдумавлонов ажойиб ҳужумни гол билан якунлашиш мумкин эди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди

39. ГОЛ! 2:4. Дилшод Саломов дабл пенальтидан гол урди

39. Артур Юнусов қўполлик қилди ва сариқ карточка олди. Дарвозамизга дабл пенальти!

38. Рақиб посбони бешинчи ўйин бўлиб ўйнамоқда 

37. Чориев узоқ масофадан бўш дарвозани ишғол қилди!

37. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЧОРИЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:4

36. Ўзбекистоннинг фоллари сони 5тага етди! Кейинги ҳар бир фол дарвозамизга дабл пенальти билан тугайди. 

34. Иккала жамоа аъзолари бир бирларини аяшмаяпти

32. ЗАРБА! Файзали Сардоровнинг зарбаси ҳимоячиларимизга тегиб қайтди

32. Тожикистонлик дарвозабон Фируз Бекмуродов олдинга чиқиб тўпни шеригига узатди, Умаров хушёр!

32. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолди

31. Барчаси жойида Рустам ўз ўрнида

31. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабонимизга нисбатан қўполлик ҳам қилди, шифокорлар Умаровга ёрдам беришмоқда.

30. УМАРОООООООООООООООООВ! ҚОЙИЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ажойиб сейв! 

29. Тожикистонликлар жарима тўпига эга бўлишди, зарба ноаниқ кетди

29. Иккинчи таймда вакилларимиз икки марта қоида бузишди, рақибда фол йўқ

26. Даврон Чориев тўп билан олдинга ўтди ва Одиловга пас берди, Машраб осонгина гол урди

26. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:3 МАШРАААААААБ ОДИЛООООООООООВ!

26. ЗАРБАААААААА! Рақибнинг ҳужуми вақтида тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

26. Тожикистон ҳужумга ўтди, яхшиям тўп узатиш ноаниқ чиқди

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ! Ҳамроевнинг зарбаси дарвозага кириб кетаётганди, аммо Дилшод Саломов уни чизиқ устидан қайтарди!

23. ЗАРБА! Шавкат Ҳалимовнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди!

22. ЗАРБА! Абдумавлоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

21. Иккинчи тайм бошланди!


20. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча Ўзбекистон олдинда 2:1.

20. ЗАРБАААААААААААААА! Юнусовнинг зарбасини дарвозабон жарима майдони ташқарисида қўли билан қайтарди, ҳакамлар бу вазиятни кўрмай қолишди

19. Зарбалар бўйича ҳамон олдиндамиз 17:13

19. ЗАРБААААААААААААА! Умаров тўпни қайтарди!

19. Тожикистон ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда. 

18. ГОЛ! 1:2. Умед Кузиев. Ҳимоядаги хатодан сўнг рақиб ҳисобни қисқартирди

16. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА! Даврон Чориееееееееееееев! Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

16. Тожикистонлик футзалчининг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

14. Абдумавлонов рақиб ҳужумини тўхтатиб олдинга ўтди, унинг зарбаси аниқ бўлмади

13. ЗАРБААААА! Артур Юнусовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

12. Тожикистон бош мураббийи тайм-аут олди

12. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 0:2 Даврон Чориев! Товони билан гол урди! 

11. ЗАРБАААААААААААААААА! Даврон Чориевнинг кучли зарбасини рақиб посбони қайтарди!

9. Свиридовдан пас қабул қилиб олган Раҳматов кучли зарба билан ҳисобни очди.

9. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДИЛШОД РАҲМАТООООООООООООО! 0:1

9. Артур Юнусов қўполлик билан рақибни тўхтатди. Тожикистоннинг ҳужумини ҳимоячиларимиз қайтаришди

8. Зарбалар бўйича устунлик Ўзбекистонда 7:3

8. ЗАРБА! Юнусовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

7.ЗАРБА! Даврон Абдураҳмоновнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди!

5. Тўп назорати Ўзбекистон терма жамоасида, аммо гол йўқ. 

3. Ҳозирча тенг ўйин давом этмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Тожикистон давлат мадҳияси

- Иккала жамоа майдонга чиқиб келди

- Учрашув соат 13:30да бошланади.

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика