UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  2 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  25 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4

Футзал. «Когон» ва «Локомотив» пешқадамликни қўлга олди Янгиликлар

Футзал. «Когон» ва «Локомотив» пешқадамликни қўлга олди

Футзал бўйича Ўзбекистон XVIII чемпиоанти 1-босқич 1-тур учрашувлари давом этмоқда.
17 октябрь куни учинчи кун учрашувлари ўтказилди.

Иккинчи кун ўйинларида «Ардус»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзига хос сенсация кўтарган Қаршининг «Дўстлик-AIN» жамоаси мавсум арафасида ўз таркибини маҳоратли ўйинчилар билан тўлдиришга муваффақ бўлган «Когон»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонган бухороликлар эса мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб олишди.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳисобида ҳам тўққиз очко бор. Эътиборли томони, «темирйўлчилар» учинчи ўйин куни асосий рақибларидан бири – «Максам-Чирчиқ»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлишди. Бироқ тўплар нисбати сабаб «Локомотив» иккинчи поғонанини банд этиб турибди.

«Ардус» Андижоннинг «Турон-С» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўз рақиблари дарвозасига 9тадан гол уришди – «Нафис» «пахтакорчилар»га 2:9, «Строитель-Зарафшон» эса «бунёдкорчилар»га 4:9 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тўртинчи кун учрашувлари 18 октябрь, жума куни ўтказилади. Шу куни «Пахтакор» – «Дўстлик-AIN», «Нафис» - Максам-Чирчиқ», «Строитель-Зарафшон» – «Локомотив», «Когон» – «Турон-С» ва «Ардус» – «Бунёдкор» учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпионати, 1-босқич, 1-тур
Учинчи ўйин куни натижалари
17 октябрь, пайшанба

Дўстлик AIN – Когон 2:5
Турон-С – Ардус 2:4
Пахтакор – Нафис 9:2
Бунёдкор - Строитель-Зарафшон 9:4
Локомотив - Максам-Чирчиқ 2:0

Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1  Когон 3 3 0 0 18-4 9
2  Локомотив 3 3 0 0 14-2 9
3  Дўстлик AIN 3 2 0 1 11-8 6
4  Ардус 3 2 0 1 9-7 6
5  Максам-Чирчиқ 3 2 0 1 6-5 6
6  Бунёдкор 3 1 0 2 10-10 3
7  Пахтакор 3 1 0 2 11-12 3
8  Турон-С 3 0 1 2 7-11 1
9  Строител-Зарафшон 3 0 1 2 9-18 1
10  Нафис 3 0 0 3 6-24 0
  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика