Футзал бўйича ЖЧ. Финални қирғизистонлик бош ҳакам бошқаради

Mirjalol Normatov
3 окт 2021
Бугун футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етади.

Финал ўйинида Аргентина ҳамда Португалия термалари ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу ўйинга бош ҳакам сифатида қирғизистонлик Нурдин Букуев тайинланган.

Аргентина - Португалия

22:00. "Каунас Арена"

Бош ҳакам: Нурдин Букуев (Қирғизистон).

Ёрдамчи ҳакам 1: Муҳаммад Ҳассан (Миср).

Ёрдамчи ҳакам 2: Кристофер Синклейр (Янги Зеландия).

Тўртинчи ҳакам: Геларех Наземи (Эрон).

Захирадаги ҳакам: Жош Уилкинс (АҚШ).

Шунингдек, 20:00да 3-ўрин учун баҳс ҳам старт олади. Унда Бразилия ҳамда "Европа Бразилияси" яъни Қозоғистон термалари ўзаро куч синашади.

Бразилия - Қозоғистон

20:00. "Каунас Арена"

Бош ҳакам: Валерия Пальма (Чили).

Ёрдамчи ҳакам 1: Ондрей Черний (Чехия).

Ёрдамчи ҳакам 2: Томохиро Козаки (Япония).

Тўртинчи ҳакам: Ирина Великанова(Россия).

Захирадаги ҳакам: Ҳолид Хнич (Марокаш).


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: fifa.com