Футзал. Андрей Шлема "Олмалиқ"қа ўтди
Tolibjon Qosimov
18 окт 2014, 17:33
Футзал бўйича янги мавсум бошланиши арафасида "Олмалиқ" клуби ўз таркибини ўтган йилни "Локомотив"да ўтказган Андрей Шлема билан тўлдирди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган ўйинчининг трансфер ҳуқуқи "Ардус"га тегишли. У олмалиқликлар сафида ижара асосида тўп тепади.