UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25"Арсенал" "Брайтон" футболчиси билан келишиб олди  0 01:11"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида  1 00:52Англия Кубоги. "Тоттенхэм" йирик ғалабага эришиб, навбатдаги босқичга йўл олди  1 00:28Бундеслига. "Бавария" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  0 00:10Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Рединг". Асосий таркиблар маълум!  6 23:54А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига иродали ғалабага эришди  0 23:23"Андижон" вақтинча "Истиқлол"да ўйнаши маълум қилинди  0 23:10"Нефтчи" сафида россиялик футболчи кўрикдан ўтмоқда   7 22:51Жозе Моуринью: "Наполи" ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритмоқда"  2 22:34Дембеле жароҳат олди  3 22:12ЛаЛига. Каталония дербисида Хави жамоаси ғолиб чиқди  27 21:45ПСЖ Шкриньяр учун 15 млн евро таклиф билан чиқади  2 21:44Элдор Шомуродов "Специя" базасида  30 21:38Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич   19 21:33Бундеслига. 18-турнинг 5та учрашуви якунига етди  0

Футбол учун ўрта мактабдан воз кечган, пенальтилар қайтариш бўйича рекордчи Зоммер ҳақида Янгиликлар

Футбол учун ўрта мактабдан воз кечган, пенальтилар қайтариш бўйича рекордчи Зоммер ҳақида

“Манчестер Юнайтед” клуби Мартин Дубравкани ўз сафига қўшиб олишдан бироз аввалроқ Ян Зоммер хизматига жиддий қизиқиш билдирганди.

Бироқ швейцариялик кипер инглиз клуби таклифини рад қилди. Эътиборлиси шундаки, Миллатлар Лигасида Чехияга қарши ўйинда пенальтини қайтарди. 2020 йилдан бери ҳеч бир футболчи Зоммерга пенальтидан гол ура олмаяпти. Кетма-кет қайтарилган пенальтилар сони 5тани ташкил қилмоқда. Қолаверса, у “Бавария” (1:1) билан беллашувда 19та (!) сэйвни намойиш қилиб, Бундеслига рекордини ўрнатганди.

Мактабдан воз кечган дарвозабон
Ян 1988 йилнинг 17 декабрида Швейцариянинг 15000 аҳолиси бўлган Морж шаҳарчасида дунёга келди. Онаси молия соҳасида, отаси координатор вазифасида ишлаган. Лекин 5 йилдан кейин унинг оиласи Цюрих яқинидаги шаҳарга кўчиб ўтган.

Қаҳрамонимиз шу ерда 5 ёшидан бошлаб футболга қизиқа бошлади. Ота-онаси уни маҳаллий “Херлиберг” академиясига олиб борди. Ян академияга борган вақтидаёқ дарвозабон сифатида ўйнамоқчи эканини маълум қилди. Балки бу авлодларнинг давоми бўлиши учун шундай қарорга келгандир. Чунки Зоммернинг амакиси ва отаси дарвозабон бўлишган, аммо профессионал даражага чиқа олмаган. Бир неча йилдан кейин Ян Буффондан илҳом олишини айтади.

2003 йилда Зоммер “Конкордия” фарм-клуби орқали “Базель”дан жой олди ва дастлабки қийинчиликларга дуч кела бошлади. Биринчидан у декабрда туғилган боис, ҳар бир жамоада энг кичиги бўлиб қоларди. Иккинчидан унинг бўйи дарвозабонлар каби баланд эмасди.

Қаҳрамонимиз 15 ёшида “Базель” билан илк профессионал шартномасини имзолади. Лекин у асосий жамоада учинчи рақамли кипер ҳисобланарди. Шу сабабли уни кўпинча ўринбосарлар сафига жалб қилишарди. 19 ёшга чиққанида эса у ижарада ўйнаш истагини билдирди. Натижада, у Лихтенштейннинг “Вадуц” жамоаси билан Швейцария 2-дивизионида ўйнайдиган бўлди.

“Вадуц” сафида у анча тобланди. УЕФА кубоги турнирида омадсизликка учради. Ички чемпионатда эса омадли келиб, олий дивизионга кўтарилди. Ян эса 3 йилдан кейин “Грассхоппер”га йўл олди. “Базель”га қайтгач, бир йилдан кейин асосий дарвозабон Франко Костанцо ўрнини тўлдирди. Шунингдек, U-21 тоифасидаги Евро турнири унга омадли келди. Чунки у терма жамоа билан финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда Испанияга ютқазиб қўйди.

Ян “Базель” билан мамлакат чемпиони ва кубок соҳиби бўлди. ЕЧЛда нимчорак финалга қадар етиб борди. Мавсум охирида терма жамоадаги дебютини нишонлади. Руминияга қарши ўртоқлик беллашувидан кейин унга ишонч ортди.



Тер Штеген ўрнини эгаллаган кипер
2013/2014 йиллар мавсумига қадар Ян қаторасига 4 марта шоҳсупани забт этади, еврокубокларда ўзини кўрсатади. ЖЧ-2014 арафасида у “Боруссия М”дан шартнома олади. Чунки у вақтда немис клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Барселона”га йўл олиши кутилаётганди.

Гладбахликлар қаҳрамонимиздан кўп нарсаларни кутишганди. У мухлислар ёқимтойи ва маҳаллий тарбияланувчи ўрнини эгаллаганди. Асосий таркибдан жой олиш учун айниқса, сўнгги чизиқ позицияси соҳиби немис мактаби тарбияланувчиларидан устун эканлигини исботлаши талаб этиларди.



Евро-2020да қаҳрамонлик кўрсатган Зоммер
2019 йилда у Европа Миллатлар Лигасида Серхио Рамоснинг 2та зарбасини қайтарди – ақлдан озиш ҳеч гап эмас! Чунки Рамос бунга қадар қаторасига 25та пенальтини голга айлантирган футболчи эди.

Ўтган йили швейцариялик кипер “пенальтилар кушандаси” Жоржиньони “нуқта”дан шол уриш имкониятидан маҳрум қилди. Бу эса Италия терма жамоасини ЖЧ-2022 йўлланмасидан мосуво қилди.
2021 йилда Зоммер фаолиятидаги энг ёрқин давр бўлди дейиш мумкин. Евродаги мукаммал ўйинлардан кейин уни нафақат доимий мухлислар, ҳатто уй бекалари ҳам таний бошлади. Турнирда у 21та зарбани қайтариб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Асосий қаҳрамонлиги эса 1/8 финалда Францияга қарши баҳсга тўғри келди. У ўша куни 5та аниқ зарбани бартараф этган, кейинчалик пенальтилар сериясида Мбаппенинг ҳал қилувчи тўпини ҳам қайтаришга муваффақ бўлди.

Испания билан бўлган чорак финал баҳсида Ян 10та сэйвни намойиш этиб, турнир рекордини ўрнатди. Тўғри, Швейцария пенальтилар сериясига кўра, Евро билан хайрлашди. Бироқ бу масалада дарвозабонга ҳеч қандай эътироз қолмаганди. Ҳар ҳолда у “Манчестер Сити”да ўйнаётган Родрининг зарбасини қайтаришга эришганди.

Дарвоқе, Зоммернинг ажойиб ўйинлари сабабли ҳатто шаҳар дарвозаси номлари ҳам унинг исм-шарифи билан ўзгартириш таклиф этилди.




Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика