UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  13 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  5 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг тўрт футболчиси эркак бўлиб чиқди Янгиликлар

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг тўрт футболчиси эркак бўлиб чиқди

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг тўрт нафар ўйинчиси гендер тестларидан ўта олмагани учун маълум муддатга дисквалификация қилинди.
Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Эрон аёллар терма жамоасининг энг яхши тўрт нафар футболчиси эркак бўлиб чиқди ва энди уларни жинсни ўзгартириш бўйича жарроҳлик амалиёти кутмоқда. Шундан сўнг улар яна аёллар терма жамоаси сафида тўп суришлари мумкин бўлади.

Хабар беришларича, энди Эронда бирор бир аёллар футбол клуби ким биландир шартнома имзолашидан аввал, футболчиларни албатта гендер тестларидан ўтказиши шарт бўлади.

«Агар бу одамлар ўз муаммоларини операция йўли билан ҳал қила олишса ва белгиланган тиббий талабларга жавоб беришса, улар яна аёллар футболи мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади», – деди Эрон футбол федерацияси тиббий комиссияси раҳбари Аҳмад Ҳошимиён.

2011 йили Эрон аёллар терма жамоаси билан боғлиқ бошқа бир ҳодиса рўй берган эди. Ўшанда терма жамоани Олимпия-2012 саралаш баҳсларига ҳижобларда майдонга чиқишига рухсат берилмагани учун, терма жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишдан бош тортганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика