UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

Францияда ўйнаган энг яхши италянлар Янгиликлар

Францияда ўйнаган энг яхши италянлар

Қуйида Франциянинг Лига 1 да ўйнаб, муваффақият қозонган энг машҳур италияликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Буюк Жижжи ҳамон футбол ўйнамоқда. Аммо ўз юртида эмас, Францияда посбонлик қилмоқда. ПСЖнинг ҳам, Буффон ҳам мақсади битта — Чемпионлар Лигаси Кубогини қўлга киритиш. Афсонавий дарвозабон ушбу турнир финалида 3 маротаба иштирок этган. Бироқ мукофотни боши узра кўтариш ҳали унга насиб этмади. Бу йилги ЕЧЛ у учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, италиялик фаолиятининг янги саҳифасини Францияда ёзмоқда. Ушбу мамлакатда аввал ҳам италиялик футболчилар муваффақият қозонишган. Бугун улар ҳақида суҳбатлашамиз.

Марио Балотелли

Италия футболининг энг ёрқин намоёндаларидан бири Марио ҳисобланади. Уни бошқариш қийин эди. Лекин унинг кўнглига йўл топсангиз, уни тўхтатиб бўлмасди. Балотелли "Милан"дан кейин, АПЛда янада катта ютуқларга эришиш учун "Ливерпуль" билан шартнома имзолади.

Бироқ у ерда Марио ўзининг энг омадсиз даврини ўтказди. Италиялик фаолиятини яхши томонга ўзгартириш учун кескин бурулиш ясади: Франциянинг "Ницца" клуби билан шартнома тузди. Бунга қадар "Супер Марио" доим катта жамоаларда ўйнаган. Шунинг учун, кўпчилик бу қарорни маъқулламади. Аммо Бало бу танқидларнинг барчасига майдондаги чиқишлари орқали жавоб беришга қарор қилди: "бургутлар"нинг 61 учрашувида 33та гол урди. Бироқ оғир характери туфайли "Ницца" бош мураббийи Патрик Виейра билан жанжаллашиб қолди ва клубини ўзгартиришга мажбур бўлди.  Марио анчадан буён жамоасига тўпурар қидириётган "Марсель" клубига ўтди. Ҳозирча у ерда ўз зиммасидаги вазифани яхши бажаришга ҳаракат қилмоқда. У "жанубликлар"нинг 4 ўйинида иштирок этиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Марко Ди Вайо

Дунёнинг энг яхши ҳужумчилари Италияда ўйнаётган бир вақтда, Ди Вайо ўз даврининг қурбони бўлди. У турли ҳаракатлар бажара оладиган яхши форвард эди. "Парма"даги ажойиб фаолиятидан сўнг, "Ювентус" ва "Валенсия" каби топ-клублар унга қизиқиш билдирди. Испанияга бўлган саёҳатдан кейин, у Франция томон йўл олди ва "Монако" билан шартнома имзолади.

Марко "монегаскилар" сафида бир йил тўп тепди. Бундан ташқари, жамоада яна бир италиялик ҳужумчи Кристиан Вьери ҳам бор эди. Ди Вайо "қизил-оқ"лар таркибида 35 ўйинда иштирок этиб, 8та гол урди. Ҳа, бу унинг фаолиятидаги энг яхши даврларидан бири бўлди дейиш қийин. Шубҳасиз, Марко Ди Вайо Лига 1 да тўп тепган италиялик энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади.

Стефан Эль-Шаарави

Ди Вайо билан бўлгани каби, бу ерда ҳам князлик жамоаси "Монако"га кўчиб ўтган футболчи ҳақида гап кетмоқда. Аммо бу давр Стефан Эль-Шарави учун фаолиятининг омадли даври бўлиб тарихда қолмади. Иқтидорли ярим ҳимоячининг Франциядаги ишлари унчалик юришмагани футбол ишқибозларига сир эмас. Стефан у ерда ярим йил фаолият юритди ва 3тагина гол урди. Агар ҳужумчи "монегаскилар"нинг 25 ўйинида майдонга тушса, "Монако" ўйинчи учун "Милан"га 13 миллион евро тўлаб бериши керак эди. Лекин 24-ўйиндан сўнг, клуб раҳбарияти футболчи мавсумнинг қолган қисмини захира ўриндиғида ўтказишини маълум қилди. Шунингдек, улар ўйинчини сотиб олиш фикридан ҳам қайтишди. Агар сизга кимдир ишонмаса, баъзида ўзингизни кўрсатишга қийналасиз. Шунинг учун, Эль-Шаарави клубдан кетиб, 2016 йил январда "Рома" билан шартнома тузди. У ҳозирги кунда ҳам ўша ерда фаолият юритмоқда.

Фабио Гроссо

"Интер"да бир мавсум ўйнаганидан кейин, Фабио Гроссо янги таклифни қабул қилди ва Франциянинг "Лион" клуби томон йўл олди. Фабио у ерда яхши натижаларга эришди. Икки мавсум ичида 3та совринни қўлга киритди: мамлакат чемпионати, Кубок ва Суперкубок. Кейинчалик у маҳаллий журналистларга шундай деди: "Умид қиламанки, "Лион" мухлислари ЖЧ-2006да Франция дарвозаси томон тепган пенальтимни унутишган...".

Тиаго Мотта

Париж гранд клубининг ҳақиқий афсонавий ўйинчиси Тьяго бу ерда 7 мавсум давомида майдонга тушди ва ПСЖнинг етакчиларидан бирига айланди. Итало-бразилиялик Францияда 19та мукофотни қўлга киритди: 5 марта ички чемпионат, 5 бора Франция Лига Кубоги, 4та Франция Кубоги ва 5та Суперкубок.

Мотта фаолияти давомида кўп марта журналист ва мухлислар танқидига дуч келарди. Лекин буларнинг ҳаммасига ютуқлари билан жавоб қайтарди. Шунингдек, юқорида санаб ўтилганлар қаторига 2та Чемпионлар Кубогини ("Барселона" ва "Интер" билан) қўшсак, Тиаго Италиядаги энг совриндор футболчилар орасига кириши аниқ.

Марко Верратти

Марко Верратти — ноёб футболчи. У "Скуадра Адзурра"нинг асосий ўйинчиси эди. Лекин А Сериянинг бирорта ҳам ўйинида иштирок этмаган. У 2012 йил В Серия жамоаси "Пескара"дан ПСЖга ўтган. Парижликлар ярим ҳимоячи учун 13 миллион евро тўлади. Бу сумма ўша пайт "Пескара" учун каттагина пул эди. Оз фурсат ичида Верратти Европанинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бири бўлди. Ҳар йилги трансфер ойнасида етакчи топ-клублар унга таклиф билдиради. Бироқ ПСЖ ўз етакчисидан айрилишни истамаяпти. Эслатиб ўтамиз, Марко Вератти олти ярим йил ичида Францияда 20та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Кристиан Пануччи

Кристиан Пануччи фаолияти давомида Испания ("Реал" тарихидаги биринчи италиялик), Англия ("Челси") ва Францияда ўйнашга ургурди. У Франциянинг "Монако"сида ярим йил тўп тепди. Умумий ҳисобда 19 ўйинда майдонга тушиб, 3тагина гол урди. ЕЧЛнинг икки карра чемпиони 2001 йил юртига қайтди ва А Сериянинг 9 мавсумида майдонга тушди: 8 мавсум "Рома"да ҳамда 1 мавсум "Парма"да.

Фабрицио Раванелли

Италиялик форвард "Олимпик Марсель"да уч йил давомида тўп тепди. У Франция клубининг 84 баҳсида иштирок этиб, 31та гол урди. Раванелли Францияда бирорта соврин юта олмади. Бироқ жамоаси ЕЧЛ-1999га қайтишида ёрдам берди. Франциядан ташқари, Фабрицио Англия ва Шотландияда ҳам фаолият юритган.

Марко Симоне

Марко Симоне Франциянинг ПСЖ, "Монако", "Ницца" клубларида ўйнаган. "Милан"да 8 мавсумдан сўнг Маркога ПСЖ томонидан таклиф билдирилди. У парижликлар билан биргаликда Лига Кубоги, Франция Кубоги ва Суперкубокни кўлга киритди. Кейин у "Монако"га ўтди ва мамлакат кубогига сазовор бўлди. У Франция клубларида умумий ҳисоб билан 76та гол уришга эришди.

Кристиан Вьери

Италиялик тўпурар Франция чемпионатига фаолиятининг охирги паллаларида ўтди. Бунга қадар, Вьери нафақат А Серияда, балки Испанияда ҳам катта ютуқларга эришганди. У Мадриднинг "Атлетико"сида бир йил давомида тўп тепди ва 24та гол уришга муваффақ бўлди. "Монако"да эса ярим йил ўйнади: 11 учрашувда 5та гол. У янада ёрқинроқ ўйин кўрсатиши мумкин эди, лекин унга жароҳат ҳалал берди. Кристиан 2006 йил июнда Италияга қайтди. У ерда яна 3 мавсум ўйнаб, фаолиятини якунлади.

Андреа Ражи

Ражи "Монако" Лига 2да ўйнаётган вақтда, ушбу клубга ўтди. Лекин у "монегаскилар" билан нафақат элитага қайтди, балки Франция-2017 чемпиони бўлди. Бу йил "Монако" ЕЧЛ ярим финалигача чиқишга муваффақ бўлди: финал йўлланмасини Туриннинг "Ювентус"ига бой берди. Андреа клуб сардори сифатида бир неча марта жамоасини олдинга етаклаган. "Монако" мухлислари Ражи фаолиятини  айнан "қизил-оқлар" таркибида якунлашини исташмоқда.

P.S. Нима деб ўйлайсиз, Жижжи Буффон ПСЖда катта ютуқларга эришиб, Франция футболининг афсонаси бўла оладими? Фикрларингизни кутиб қоламиз! :)


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика