UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49"Манчестер Сити" АПЛ чемпионлиги учун муносиб ҳаракат қилмоқда  0 01:07​Breaking news: Солари "Реал"ни 2021 йилгача бошқаради!  9 00:55Olamsport: "Хабиб ва Флойд жанги 30 сония ёки 1 дақиқа давом этади", Усик шошилмаяпти ва бошқа хабарлар  0 00:44"Барселона" ўтган мавсумда трансферлар учун деярли ярим миллиард евро сарфлаган  2 00:19Эриксен ёзда Испанияга йўл олиши мумкин  3 00:01​Goal нашрининг танловига кўра, Модрич - энг яхши футболчи  8 22:07Пьяничнинг ўғли Роналдуга тақлид қилди АЖОЙИБ ВИДЕО  1 22:00Olamsport: Жокович Роналду ҳақида гапирди, Усик Лебедевга қарши жанг қилмайди ва бошқа хабарлар  0 21:59"Реал"дагилар Исконинг озишини истамоқда  6 21:46"Реал"ни ким бошқариши маълум бўлмоқда  5 21:32Игуаин 2 ўйинда қатнашмайди  3 21:19Америкаликлар АПЛнинг қайси жамоаларига мухлис? ФОТО  16 21:06Ушбу мавсумда энг кўп маош олаётган футболчилар кучли ўнлиги маълум бўлди  13 20:55Омар Моманидан янгиси: Модрич ёшлигида ҳам, ҳозир ҳам эчкилар подасини бошқармоқда  21 20:40Модрич: "Кетма кет тўртинчисига ҳаракат"  8

Франция - Гондурас 3:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Франция - Гондурас 3:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Франция - Гондурас учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 1-тур
ФРАНЦИЯ – ГОНДУРАС 3:0
16 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Сандро Риччи (Бразилия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Эмерсон Де Карвалью (Бразилия), Марсело Ван Гассе (Бразилия)
Захира ҳаками:
Питер О Лири (Янги Зеландия)

Голлар:
Бензема, 44 пенальти - 1:0, Вальядарес, 48 автогол - 2:0. Бензема, 72 - 3:0.

Франция:
1.Уго Льорис, 2.Матьё Дебюши, 3.Патрис Эвра, 4.Рафаэль Варан, 5.Мамаду Сахо, 6.Йоан Кабай (12.Антонио Мавуба, 64), 8.Матьё Вальбуэна (9.Оливье Жиру, 78), 10.Карим Бензема, 11.Антуан Гризманн, 14.Блез Матуиди, 19.Поль Погба (18.Мусса Сиссоко, 57).

Гондурас:
18.Ноэль Вальядарес, 5.Виктор Бернардес (2.Осман Чавес, 46), 3.Мейнор Фигероа, 7.Эмилио Исагирре, 8.Уилсон Паласиос, 11.Жерри Бенгстон (Оскар Гарсия, 46), 13.Карлос Костли, 15.Рохер Эспиноса, 17.Энди Нахар (20.Хорхе Кларос, 58), 19.Луис Гарридо, 21.Брайан Бекелес.

Огоҳлантиришлар:
Эвра 7, Погба 29, Паласиос 29, Кабай 45, Гарсия 53, Гарридо 84.
Четлатиш:
Паласиос 43



                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+3. Қайси сўз эдия.. ҳа Ўйин тугади! Франция йирик ғалабага эришди. Бизни кузатиб борган барчага раҳмат айтамиз. Эртанги кун сизга омад келтирсин! 

90+2. Бензема-Эвра-Матуиди комбинациясидан сўнг Матуиди ноаниқ зарба берди

90. Бугунги ўйинга ҳакамлар 3 дақиқа қўшишди. Уч дақиқа ухламай туринглар энди.

89.
Эвранинг пасидан сўнг Гризманн боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

88.
Бензема фақат дарвозага тепавермай шерикларига ҳам тўп ошириши кўрсатиб қўйди, аммо шериклари ундан буни кутишмади

84.
Гондураснинг кам сонли ҳужумларидан бири, Костли Варанни хато қилишга мажбур қилди, аммо ҳимоячининг ўзи хатосини тўғрилади.

83.
Сал қолишга сал қолди. Бензема ўйиндаги расмий учинчи голини уриши мумкин эди, ҳимоячи унга халал берди.

82.
Франция футболчилари нозик ўйнашга уринишмоқда, Гондурас эса антинафис футбол асосчилари экан. Мана ҳозир Гарридо сариқ олди

81.
Жиру рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди ва йиқилиб тушди, бу балет эмас футбол Оливье!

77.
Дешам шогирдларидан яна гол кутмоқда, иккинчи ҳужумчи тушди

76. Ўзгариш. Франция.
Вальбуэна ўрнига Оливье Жиру тушди

75.
Эвра худди икки уч ҳафтага сафдан чиққандек жароҳат олганди, бироқ ҳозир майдонга қайтиб югуриб юрибди...

74.
Ҳа Гондурас ҳеч нима қила олмаяпти, ўйинни тугатса ҳам бўлади. Рақибни қийнамасдан...

72.
Берилган зарба Эврага тегиб Бенземага тушди, Карим эса бундай масофадан адашмайди - 3:0.

72. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Бензема!!! Мана энди ростан ҳам дубль!

71.
Бечора Вальбуэна. Фигероа ўзидан икки қарич паст бўлган футболчини аямай йқитмоқда.

70.
Ҳозирга қадар зарбалар борасида французлар катта устунликка эгалар: 16:3.

67. Хавфли вазият!
Гарсия рақиб ҳимоячилари хатосидан сўнг дарвозага зарба берди, Льорис бундай тўпни қайтара олмаса дарвозада нима қилиб турибди?

66.
Гризманн ҳужумда қоида бузди, Гондурас дарвозабони тўпни тепиб берди

64. Ўзгариш. Франция.
Кабай ўрнига Антонио Мавуба тушди

63.
Матуиди Эвранинг пасидан сўнг дарвозага зарба берди, тўп тўрнинг ташқи томонига тегиб чиқиб кетди

62.
Франция кейинги ўйинларга кучини сақлаган ҳолда ўйнашга уринмоқда, ҳар ҳолда бизга шундай туюлмоқда

60.
Эвра чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячиларга теккан тўпни дарвозабон эгаллаб олди, Кабайнинг зарбаси осмону фалакка кетди

59.
Франция эркин ўйнамоқда, унинг мухлислари эса байрамни бошлаб юборди

58. Ўзгариш. Гондурас.
Энди Нахар ўрнига Хорхе Кларос

57. Ўзгариш. Франция.
Погба ўрнига Мусса Сиссокко тушди

56. Вальбуэна! Хавлфи вазият! Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

55.
Бенземанинг зарбаси дарвозага бормади, бу сафар дарвозабон қайтарди тўпни

54.
Франция ҳужум кетидан ҳужум қилмоқда, 10 киши бўлиб қолган Гондурасга раҳми келаётган мухлисларимиз ҳам бор. "Эссиз Гондурас" дейишмоқда улар

53. Огоҳлантириш.
Гондурас. Оскар Гарсия

48. Бенземанинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтаётганида дарвозабон кутилмаганда уни ўз дарвозасига йўллаб қўйди - 2:0. Голни аниқлаш технологияси бугун ўз самарасини берди, гол бор эди

47. ГООООООООООООООООООООООЛ, Бензема! 2:0

46. Иккинчи бўлим бошланди

-
Танаффус вақтида иккита ўзгариш бўлди. Иккиси ҳам  Гондурасда Виктор Бернардес ўрнига Осман Чавес, Жерри Бенгстон ўрнига Оскар Гарсия тушди

Биринчи бўлим статистикаси билан танишинг:

Тўпни эгаллаб туриш: 63:37
Зарбалар: 10:2
Аниқ зарбалар: 5:1
Бурчак тўпи: 3:0
Офсайд: 0:2
Қоида бузиш: 7:7
Сариқ карточка: 3:3
Четлатиш: 0:1

- Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 1:0

45+3. Вальбуэна! Белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди

45.
Кабай огоҳлантирилди

44. Карим Бензема пенальтини совуққонлик билан аниқ амалга оширди - 1:0.



44. ГООООООООООООООООООООООЛ, Бензема! 1:0

43. ОПППААА! Пенальти! Паласиос Погбани ортидан туртиб юборди, ҳакам иккиланмай 11 метрли жарима тўпини белгилади. Паласиос иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этмоқда.


39. ПОГБА! Икки нафар футболчини алдай олди ва тўп Дебюшига борди, унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

38. Гондураснинг ҳужуми, Нахар ўнг қанотдан тезланди ва тўпни шерикларига оширди, аммо франциялик ҳимоячилар ҳам анойи эмас, хавф қайтарилди

36. Бензема рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам Каримга "тур ўрнингдан" дегандек ўқрайиб қўйди

35. Гризманн тўпни Матуиди оширди, у тўпни дарвоза ёнида турган Бенземга оширди, ҳимоячилар нима қилиб туришибди бу ерда? Тўп қайтарилди

34. Томонлар қарама қарши ҳужумлар билан ўйинни давом эттиришмоқда. Дастлаб Гондурас, кейин Франция, кейин яна Гондурас. Бироқ якуний зарба йўқ ҳозирча, албатта.

32. Луис Гарридо ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатишга уринди, тўп дарвоза юқорисидан майдонни тарк этди. Менимча футболчининг ўзи тўп узатишидан уялиб кетдиёв

29. Франциянинг ҳужуми, чап қанотдан ташкил этилди, Бекелес бошчилигидаги ҳимоячилар тўпни рақибдан олиб қўйишди

27. Барчаси Погба ва Паласиос ўртасида чиққан тўқнашув оқибатида келиб чиқди, Уилсон унинг оёғини босиб олди, Поль эса рақибни бир тепди. Томонлар орани очиқ қилиб олишди ва ҳакам иккала жўжахўрозга огоҳлантириш берди

26. Талпаааа! Ур йиқит! Жанжалл! Франция ва Гондурас ўртасидаги жангнинг биринчи раунди...



24. Кўклар тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, чап қанодан Гризманн тўпни олдинга оширди. Вальбуэна тўпга етиб олиб жарима майдони ичидаги Бенземага оширди, Каримнинг зарбаси ноаниқ кетди!

21. Тангггггг! Бу дарвоза тўсинидан чиққан товуш эди. Гризман Эвранинг пасидан сўнг боши билан дарвозага зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди!

20. Гризманнда яна бир имконият бўлди, унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди

19. Франция устунликни ўз қўлига (оёғига) олди, тўп асосан европаликларда

16. Бернардес майдонда ётибди, у Бензема билан тўқнашиб кетганди. Унга шифокорлар ёрдам беришди, ўйин давом этади

15. УХХХХ! Жарима майдони ичида Матуиди дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди

14. Исагирре мундиалнинг энг бўйи кичик футболчиларидан бири бўлган Вальбуэнани йиқитди, Матьё яна бир бор жарима тўпини тепади

12. Франциянинг ўнг қаноти анча фаол ўйнамоқда, Дебюши ва Вальбуэна бу ерда кўп бор олдинга ўтишмоқда

11. Фигероа жарима майдони яқинида тўпни қўли билан ўйнади, Вальбуэна навбатдаги бор жарима тўпини тепди. Вальядарес тўпни қийинчилик билан бўлса ҳам қайтариб юборди



10. Валбуэна жарима тўпини амалга оширди, унинг пасидан сўнг Бензема жарима майдони чизиғи устидан боши! билан дарвозага зарба берди. Ноаниқ.

9. Дебюши ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига оширди Вальядарес худди машғулотдагидек тўпни эгаллаб олди

7. Эвра ҳужумда рақиб билан тўқнашиб кетди, бу вазиятда ҳакам айнан франциялик футболчини огоҳлантирди

6. Гризманн жарима майдони ичида тўпни эгаллаб зарба берди, ҳимоячиларга теккан тўп ноаниқ кетди. Кейинги ҳужумда Валбуэна жарима майдонига тўпни оширди, дарвозабон тўпни қайтарди.

5. Гондурасни менсимаганлар адашишган кўринади. Ҳар ҳолда учрашув бошида ташаббус айнан шу жамоада

4.
Бенгстон ҳужумга ўтди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетибди.

3. Қизиғи ўйиндан олдин иккала давлат мадҳиялари куйланмади...

2.
Гондурасликлар Погбанинг хатосидан сўнг ҳужумга ўтишди, бироқ Костлига тезлик етишмади

1. Ўйин бошланди! Қайси сўз эдия.. ҳа Қани кеттик!


- Французлар кўк рангли, гондурасликлар эса оқ формаларда бугун майдонда ҳаракат қилишади.

- Бразилиялик Сандро Риччи бошчилигидаги ҳакамлар иккала жамоани майдонга бошлаб тушишди.

- Бугун Франция ва Гондурас ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини Нарзулла Сайдуллаев тақдим этади.

- Бразилиядаги мундиал давом этмоқда, сайтимиз ижодкорлари ўқувчиларга ўйинларнинг матнли трансляцияларини етказишда давом этишади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ПРО-лига. "А" гуруҳи. 35-тур якунланди. "Андижон" Суперлигага қайтди ПРО-лига. "А" гуруҳи. 35-тур якунланди. "Андижон" Суперлигага қайтди
Бугун Про лига “А” гуруҳи иштирокчи жамоалари 35-тур доирасидан ўрин...  233
ЛаЛига. "Барселона" 7 та гол киритилган ўйинда мағлуб бўлди ЛаЛига. "Барселона" 7 та гол киритилган ўйинда мағлуб бўлди
ЛаЛиганинг 12-турида "Барселона" ҳамда "Бетис"...  218
Шарқда ўз сўзини айта олган "Бунёдкор" Шарқда ўз сўзини айта олган "Бунёдкор"
Кеча Осиё чемпионлар лигасида янги ғолиб номи маълум бўлди.  101
Носупер ўтаётган Суперлигага назар (2-қисм) Носупер ўтаётган Суперлигага назар (2-қисм)
Суперлига дея ном олган чемпионатимиз якунланишига атиги 2 тур қолди.  96
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг