UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  2 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  3 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  7 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  13 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  16

Фотомақола: "Насаф" - "Пахтакор" 1:1 Янгиликлар

Фотомақола: "Насаф" - "Пахтакор" 1:1

Қаршида бўлиб ўтган ўйин роса расм олишли бўлди. Фотомақолани мутола қилинг.

Галереямизни дастлабки суратини асаби дош бера олмайдиганлар томоша қилишмасин. Кеча матнли трансляцияни Александр Лобановнинг рафиқаси ҳам сайтимизда ўқиб ўтирган экан. Бирданига турмуш ўртоғининг чиққан бу суратидан "шокка" тушибди. Ўйиндан кейин йиғидан кўз ёшини тўхтата олмаётган рафиқасини Лобанов аранг овутди. Мана ўша сурат. Бу вазиятда Шомуродов жуда ҳам қўпол ўйнади. Футболчиларга ҳам осон эмас. Жиддий ўйинларда, ўйинлар мана шундай жиддий ўтади.



Шохруҳ Гадоевдан мухлисларига алангали салом. Оз қолди соғайишига. Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига қадар тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламз.




Рўзиқул Бердиевнинг жамоаси шакилланишда давом этаяпти. Кеча биринчи бўлимда ўйин тенг кечди. Иккинчисида эса "Насаф"нинг ҳужумлари сони жуда ошди. Аммо ҳамма жамоада бўлгани каби ҳужумни якунига етказа оладиган "мастер"га "Насаф" ҳам муҳтождек.



Ҳужумдаги шерикларини ўрнига Ҳамза Каримов гол уриб кетди. Сергеевдан эса омад юз ўгиряпти. 



Бугунги "Бунёдкор"дан фарқли равишда "Пахтакор"нинг ҳимояси мустаҳкамроқ. "Пахтакор" ҳимоячилари Геворкянни ушлай олдилар. Аммо унинг жаримадан йўллаган зарбасини Боян қайтара олмади. Жарима майдончаси ичидаги эпизодларида эса пойтахтликлар ўзларига билдирилган ишончни оқлашди.



"Пахтакор"да Сергеев, "Насаф"да эса Тараннинг иши юришмаяпти. Ушбу вазиятда Таран "Шўртан"даги кўп йиллик жамоадоши Александр Мерзляковга қарши ўйнаяпти.




Бугун Қаршидаги ҳамкоримиз Сардор укамизнинг туғилган куни. "Насаф" матбуот хизматида фаолият олиб бораётган Сардорга узоқ умр ва "Никон Д4" аппаратига эга бўлишини тилаймиз.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика