Фосу-Менса мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди

Alisher
1 мар 2021
"Байер" ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди.

Футболчи "Фрайбург" (1:2)га қарши ўйинда жароҳат олди. Футболчининг тиззасида жиддий муаммолар бор.

Шундай экан Фосу-Менса жамоасига жорий мавсумда ёрдам бера олмайди. Шу билан бирга 23 ёшли фулбек Евро-2020ни ҳам ўтказиб юборади.

Фосу-Менса узоқ муддатга сафдан чиққан "Байер"нинг учинчи ўйинчиси бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: Bulinews