Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди

Sherzod Nurmatov
7 авг 2024
"Россонери" ўз олдига катта мақсадлар қўйди.

"Милан" бош мураббийи Паулу Фонсека жамоанинг келаси мавсумдаги мақсади ҳақида маълумот берди.

"Милан"нинг янги мавсумдаги мақсади – скудеттони қўлга киритиш", – деди мутахассис.

"Россонери" ўтган мавсумни А Серияда 2-ўринда якунлади. "Қизил-қоралар" охирги марта 2022 йилда Италия чемпиони бўлган.

"Милан" янги мавсумдаги илк учрашувини 17 август куни "Торино"га қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira