Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда

Alisher
6 янв 2025, 10:10
"Барселона" устози Ханс-Дитер Флик жамоа таркибини кучайтиришдан умид қилмоқда.

Мутахассис янги форвард харид қилишини талаб қилди. Янги ўйинчи "кўк-анорранглилар"нинг ҳужумдаги ўйинини рангбаранглаштиришга ёрдам беради.

Олдинроқ, "Барселона" Испания кубогида "Барбастро"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг 1/8 финалига йўл олган эди.

"Барселона" ўзининг энг яқин ўйинини "Атлетик"га қарши 8 янаврда ўтказади, бу баҳс Испания Суперкубоги ярим финалида бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fichajes.com